Ссылки доступа

Тошкентда ички ишлар ходимлари бепул ниқоб тарқатмоқда


Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 25 июндан бошлаб ҳар пайшанба куни аҳолига бепул ниқоб тарқатади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳар пайшанба профилактика куни, деб эълон қилинган. Бу куни ниқоб тақмаганларга жарима солинмайди, фақат тушунтириши ишлари олиб борилиб, уларга ички ишлар органлари ходимлари томонидан ниқоб тақдим этилади.

Билдирилишича, 25 июнь куни аҳолига 30 мингдан ортиқ тиббий ниқоб тарқатилади.

“Ҳаммани биргаликда карантин қоидаларига риоя қилишга чақирайлик. Вирусни биргаликда енгамиз”, -дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG