Ссылки доступа

ҚР парламенти олдида “Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши митинг бўлмоқда


Жоғорку Кенеш яқинида интернет фойдаланувчилар орасида сўз эркинлигини чеклашга қарши пикет бўлиб ўтмоқда. Фуқоролар “Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши чиқмоқда.

Акция ижтимоий тармоқларда бошланди, шундан сўнг хуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва фуқоролар пикетга чиқишга қарор қилдилар. Иштирокчиларнинг маълум қилишича, 50 дан ортиқ киши тўпланди.

Уларнинг таъкидлашларича, қонун қабул қилингудек бўлса ижтимоий тармоқларнинг оддий фойдаланувилари экстремизмда айбланиши мумкин. Тўпланганлар «Мен –фейк (ёлғончи) эмасман!», «Сўз эркинлиги учун!», «Бу қонун эмас, плагиат (кўчирмакашлик)!», «Биз ҳокимиятни эгаллаб олишларига йўл қўймаймиз!» ва бошқа шиорларни илгари суришди. Тўпланганларни милиция ходимлари кузатиб турди.

“Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ташаббускорлари Гульшат Асилбаева ва Айнура Осмонова интернет фойдаланувилари, сайт эгалари ва интернет провайдерларинингхуқуқ ва мажбуриятларини ёзишган. Унда қонун бузилгудек бўлса, тегишли давлат идоралари ёлғон ёки ишончли бўлмаган ахборотни чеклаш борасида судга қадар қарор қабул қилиши мумкинлиги таъкидланади.

Айримдепутатлар қонун лойиҳасига қарши чиқди. Депутат Наталья Никитенконинг қўшимча қилишича, Қирғизистон фуқоролари бугун фақат табиати ва сўз эркинлиги билангина фахрланишлари мумкин.

«Сўз эркинлигини чеклашга бўлган уринишлар аввалги хукумат учун аянчли тугади. Тарихдан сабоқ чиқариш керак. Янги технологиялар жаҳонни эгаллаб олди, буларни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ. Қонун лойиҳаси сиёсий характерга эга. Ким цензор бўлади? Маданият вазирлигими? Мўмиёни дафн қилганларми? Давлат идораси ахборотни тўлалигича ҳазм қила олмайди. Ким ҳаражатларни тўлайди? Бизнес? Маблағлар солиқ тўловчилар, оддий фуқоролар зиммасига тушади. Сўраб кўринг, улар Интернет учун ортиқча пул тўлашга рози бўлармикан. Одамлар бу саволга жавоб бериб бўлди», - дейди депутат.

17 июн куни қонун лойиҳаси парламент томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. 22 июн куни парламент қўмитаси бирданига иккита ўқишда ҳужжатни тасдиқлади. Медиа соҳасидаги экспертлар ва юристларнинг таъкидлашларича, қонун лойиҳаси сўз эркинлиги ва фуқороларнинг аҳборот олиш ҳуқуқини чеклайди, шу сабабли депутатларни бу ташаббусни қайтариб олишга чақиришмоқда.

«Институт Медиа Полиси» (ИМП) жамоат фонди ўз мурожаатида “Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҚР Конституциясига зид эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG