Ссылки доступа

АҚШ: Қозоғистонда “терроризм” ва “экстремизм” ҳақидаги ишларнинг 90 фоизи зўравонлик акти билан боғланмаган


Қозоғистонда “террорчилик” ва “экстремизм” айбловлари аслига мувофиқ келиши қийин, айрим ҳолларда, “бутун кўринишидан сиёсий мухолиф фаолият билан алоқадор” — АҚШ Давлат Департаментининг 2019 йил учун террорчилик тўғрисида мамлакатларга оид чоп этилган хулосасида шундай хулоса ўрин олган.

«Маҳаллий тадқиқотчиларнинг баҳолашига кўра, террорчилик ва экстремизм айбловларининг 90 фоизигача амалга оширилган ёки режалаштирилган зўравонлик акти билан боғлиқ эмас», — дея қайд этишади ҳужжат муаллифлари. Улар жумладан, август ойида WhatsApp'даги гуруҳда диний руҳдаги ёзишмалари учун Алматида “терроризмни тарғиб қилиш” ва “диний нифоқ” да айбланиб, судланган тўққиз нафар қозоғистонлик ишини эсга оладилар.

Маърузага кўра, “ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (Қозоғистон) ҳамон “террорчилик” ва “экстремизм” ни талқин қилишда кенг ваколатларга эга”. «Бу сиёсий рақибларни ва таъқиқланган диний гуруҳлар тарафдорларини таъқиб учун қўлини боғлаб қўяди», — дейилади маърузада.

Ҳужжатда яна айтилишича, мамлакатда жорий этилаётган 900 миллион долларли бюжетдан иборат “диний экстремизм ва терроризм”га қарши беш йиллик дастур “диний амалиётни чеклашда давом этмоқда” ва “ҳукумат саъй-ҳаракати акс садо бериши мумкинлигидан хавотирларни келтириб чиқаради”.

Қозоғистонда экстремизм билан боғлиқ айбловлар охирги йилларда кўпинча “Қозоғистон Демократик танлови” (ДВК) ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган фуқароларга қарши илгари сурилмоқда. Режимнинг узоқ йиллик рақиби – хорижда истиқомат қилаётган собиқ банкир Мухтор Аблязов унинг асосчиси ҳисобланади. 2018 йилда қозоқ расмийлари пойтахт суди мазкур ташкилотни “экстремистик” деб топганини эълон қилди ва унинг фаолиятини таъқиқлади. Европарламентнинг ўтган йилги резолюциясида ҚДТ “тинч мухолиф ҳаракати” деб тавсифланади.

Шу йилнинг майида феврал ойидан фаолиятини бошлаган «Көше партиясы» ҳаракати “экстремистик ташкилотлар” рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги аризани Бош прокуратура киритди, унинг версиясига кўра, Қозоғистон Демократик Танлови унинг тузилмасига “аралашиб кетган”.

Қозоғистоннинг диний гуруҳлар ҳуқуқини бузишда ва диний эътиқод учун таъқиб этишни давом эттираётгани ҳақидаги айбловлар Давлат Департаментининг дунёдаги диний эркинликлар ҳолати тўғрисидаги июнь ойидаги маърузасида ҳам айтилади. Бундан ташқари, апрель охирида АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича Комиссияси Қозоғистон “диний эркинликларни бузгани учун “алоҳида назоратга муҳтож давлатлар” рўйхатига киритилганини хабар қилди.

Бир вақтнинг ўзида Давлат Департаменти мамлакатнинг аксилтеррор саъй-ҳаракатларига, шу жумладан, қозоғистонликларни Яқин Шарқдаги жангавор ҳаракатлар зонасидан “Жусан” дастури доирасида қайтарилишига ижобий баҳо берди, маълумки, дастур доирасида ватанга 600 га яқин киши қайтарилди. Бу чоралар билан, қайд этади ҳисобот муаллифлари, Қозоғистон дунёга намуна кўрсатди, бу “хорижда террорчилик фаолиятида гумондорларни суд қилиш ҳамда қолганларни реабилитация ва интеграциялаш орқали ” намоён бўлди.

XS
SM
MD
LG