Ссылки доступа

ҚР парламенти “Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди


Жўқорғу Кенеш депутатлари 25 июн кунги мажлисда “Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 79 депутат овоз берди, 10 нафари қарши чиқди. 89 нафар депутат рўйхатга олинган эди. Энди ҳужжат имзоланиш учун президентга юборилади.

“Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида интернет фойдаланувилари, сайт эгалари ва интернет провайдерларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёзилган. Унда қонун бузилгудек бўлса, тегишли давлат идоралари ёлғон ёки ишончли бўлмаган ахборотни чеклаш борасида судга қадар қарор қабул қилиши мумкинлиги таъкидланади. Бошқача айтганда, ҚР ҳудудида ҳар қандай веб-портал фаолияти суд қарорисиз тўхтатилиши мумкин.

Ғоя ташаббусчилари – депутатлар Гульшат Асилбаева ва Айнура Осмонованинг баёнотига қараганда, қонун лойиҳасининг асосий мақсади фуқароларни интернетдаги ёлғон ахбортлардан ҳимоя қилишдан иборат. Қаршилар эса ташаббус конституцияга зид эканини, бу бошқача фикрловчилаога қўшимча босим ўтказиш усулларидан бири эканлигини таъкиллашмоқда.

25 июн куни мазкур қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётганда депутатлар ўртасида баҳс келиб чиқди, Жўқорғу Кенеш яқинида фаоллар ташаббусдан воз кечиш талаби билан митинг ўтказдилар.

XS
SM
MD
LG