Ссылки доступа

Россия Тожикистонга 8 та чартер рейсига рухсат берди


Архивное фото
Архивное фото

25 июндан бошлаб Тожикистон Россияда «қолиб кетган» фуқароларни ватанга қайтариш учун саккизта чартер рейсини амалга оширади. Амалдорларнинг айтишларича, Россия расмийлари бу парвозларга рухсат берди, аммо чипталар нархи расман эълон қилинмади.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасидаги манбанинг айтишича, рейсларга биринчи навбатда муҳтож фуқаролар - беморлар, болали аёллар, талабалар, кексалар ва Россияга хизмат сафари билан борган ва пандемия туфайли ўша ерда қолиб кетган шахслар қўйилади.

Манбанинг айтишича, рўйхатга киритилган фуқароларга элчихонадаги маъсуллар қўнғироқ қилади ва парвоз вақти ва санасини маълум қилади. «Чартер рейсларга чипталар парвоздан бир неча соат аввал аэропорт кассаларида сотилади, ҳамда мигрантлар чиптарларни бошқалардан сотиб олишлари керак эмас», - дея тушунтириш беради суҳбатдош.

Россиядан Тожикистонга чартер рейслари ҳақида хабар тарқатилгач юзлаб фуқаролар Радио Озодига мурожаат қилиб, рейслар учун чипталарни қай йўл билан олиш мумкинлигини сўрай бошладилар. Рооссиядаги Тожикистон элчихонаси олдида одамларнинг тўпланишига ҳам авиачипталарни қай йўл билан олиш масаласи сабаб бўлди, аммо тожик расмийрларининг айтишича, Россия томони фақат 8 та чартер рейсига рухсат берган ва шу сабабли ҳам барча истовчилар бу рейслар билан ватанга учиб кета олмайди.

«Бизда бу рейслар билан барча хоҳловчиларни олиб кетиш имконияти йўқ. Биринчи навбатда муҳтожларни олиб кетамиз. Аммо Тожикистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар яна тикланишидан умид қиламиз», - дейди Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасидаги манба.

Чартер рейсларни"Сомон Эйр" ва "Тожик Эйр" авиакомпаниялари Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск ва Екатеринбургдан амалга оширади. Расмийларнинг айтишларича, авиакомпаниялар самолётлари Тожикистондан Россияга йўловчилар билан парвоз қилади. Россия мазкур чартер рейсларда Россия фуқароларини юртга олиб келишга ҳам рухсат берди.

Хозирча Тожикистон ва Россия ўртасида ҳаво қатновлари қачон тикланиши маълум эмас. Расмийларнинг айтишларича, бу масала июлда кўриб чиқилади.

Тожикистон март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида барча халқаро авиарейсларни тўхтатиб қўйди.

XS
SM
MD
LG