Ссылки доступа

Бир кунда яна 279 одамда коронавирус аниқланди


Ўзбекистонда 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 нафарни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни вақтда 192 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7177 нафар бемордан 4877 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “COVID-19” инфекциясига бугуннинг ўзида 21 148 та, эпид мавсум давомида эса 1 121 236 та тест синови бепул ўтказилган.

XS
SM
MD
LG