“Биз ҳозир ҳар бир туман ички ишлар бўлимларида фуқароларнинг ходимлар билан суҳбати аудио ва видеоаппаратурага ёзиб олинадиган махсус хоналарни тайёрлаяпмиз. Умуман, биз зўравонлик ва таҳдид ҳолатларининг олдини олиш учун барча чораларни ишга соламиз”,-деди вазир ўрнбосари.
Унга кўра, махсус хоналарни ташкил этилишига Андижондаги ички ишлар бўлимида қийноққа солинган шахснинг вафот этгани туртки берган.
Шу йилнинг 30 майида Андижон шаҳар ИИБсининг 4-бўлимидан қийноқ белгилари билан кома ҳолатида касалхонага ётқизилган 32 ёшли Алижон Абдукаримов 11 июнь куни ҳаётдан кўз юмгани тўғрисидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ички ишлар вазирлиги Андижондаги ҳолат юзасидан уч нафар ички ишлар ходимига нисбатан жноят иши қўзҳатилгани ва улар ҳибсга олинганини, беш киши лавозимидан бўшатилганини ва 19 кишига интизомий жазо қўлланилганини билдирган.