"ЖССТ ва Туркманистон ҳукумати мамлакатга ташриф буюриш логистикаси бўйича юзага келан муаммоларни бартараф этиш учун сўнгги ҳафталарда биргаликда ишлади. Июль ойи бошларида ЖССТ гуруҳини ҳодиса жойига олиб боришга умид қиламиз. Ашхабодга тижорий рейслар мавжуд эмаслиги боис, ЖССТ сафар учун махсус чоралар кўриш таклифини берган Туркманистон ҳукуматига миннадорчилик билдиради", дея 25 июн куни маълум қилди ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси.
COVID-19 бўйича ЖССТ экспертлар миссиясининг Туркманистонга ташрифи апрел ойи сўнгига режалаштирилган эди.
ЖССТ Европа бюроси раҳбари миссия ташрифи 23 апрелга белгилангани ҳақида маълум қилди, ўшандан бери ташкилот мамлакатга ташриф буюриш имкониятларини ўрганиш мақсадида Туркманистон рахбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бир ярим ой мобайнида томонлар “ташриф логистикаси” масаласи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
19 июн куни Туркманистон ташқи ишлар вазири баёнот бериб, коронавирус бўйича мамлакатдаги вазиятга баҳо бериш мақсадида ЖССТ мутахассилар миссиясининг Туркманистонга ташрифи июл бошларига белгиланганини маълум қилди. "Бугунги кунда биз ЖССТ гуруҳининг мамлакатимизга бўлажак ташрифига алоҳида эътибор қаратаяпмиз", деди Рашид Мередов 19 июнь куни бўлиб ўтганбрифингда қилган чиқишида.
Туркманистон расмийлари мамлакатда COVID-19 чалиниш ҳолати йўқлигини айтиб келади. Давлатга тегишли ОАВ коронавирус ва глобал пандемия мавзусини ёритмайди.
Айни дамда Туркманистонда COVID-19га хос аломатлари бўлган ўткир зотилжам кузатилмоқда. ЖССТ халқаро экспертларининг ташрифи Туркманистондаги COVID-19билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритади.