Ссылки доступа

Давлат департаменти Нур-Султони фаол Ильяшевнинг ҳуқуқлари тикланишига чақирди


АҚШ давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Бюроси Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб ижтимоий тармоқларда ҳукуматни коронавирусга қарши кўраётган чора тадбирларини танқид қилувчи постлар қўйгани учун ҳукм қилинган фуқаролар фаоли Альнур Ильяшевнинг ҳуқуқлари тикланишига чақирди.

«Сўз эркинлигини ҳурмат қилиш гуллаб-яшнаётган ҳар қандай демократиянинг асосидир. Биз Қозоғистон хукуматини Альнур Ильяшевнинг Қозоғистон фуқпроси сифатидаги барча ҳуқуқлари тикланишига чақирамиз ва ҳибсга олиш ва таъқиблардан қўрқмай барча фуқароларга[эркин] фикр билдириши учун имкон берилишига чақирамиз», — дейилади бюронинг пайшанба куни эълон қилинган twit-хабарида.

Бу чақириқни Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот қўллаб-қувватлади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Amnesty International (AI) ташкилоти 22 июн куни баёнот бериб, фуқаро фаоли Альнур Ильяшевга чиқарилган ҳукм учун Қозоғистон расмийларини танқид қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, Ильяшевга қўйилган айблов ва чиқарилган ҳукм ҳукумат ҳамон ҳокимиятни танқид қилишга рухсат бермаётганлигини кўрсатмоқда. «Қозоғистон расмийлари COVID-19 пандемиясига қарши кураш мақсадида жорий қилинган фавқулотда ҳолатдан норози кайфиятдаги овозларни бостириш учун уятсизларча фойданланмоқда. Альнур Ильяшев бирор бир жиноят содир этмади. У атиги ўз фикрини билдирди, аммо бу фикрларни ҳукумат ва “экспертлар” жиноят дея аташди ва шафқатсизларча жазолашди», – дея баёнот берди Amnesty Internationalнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Хеза Макгилл.

Олмаота суди 22 июн куни фуқаро фаоли Альнур Ильяшевни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, суд уни «фавқулотда ҳолат шароитида атайлаб ёлғон ахборот тарқатишда» айбдор деб топди. Суд ҳукми билан у беш йил муддат мобайнида ошкора фаолият юритиши, партия тузиши ва унинг сафларида бўлиши тақиқланди. Ильяшевга ижтимоий тармоқларда ҳукуматни коронавиусга қарши кўраётган чора тадбирларини танқид қилувчи постлар қўйганидан сўнг айблов эълон қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, суд ҳукмининг бузилиши озодликни чеклашни қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.

Ильяшев Facebook’даги саҳифасида сафларида кўплаб қозоғистонлик сиёсатчилар бўлган «Нур Отан» партиясида коррупция мавжудлиги ва ҳукумат коронавирус эпидемиясига қарши тура олмаётгани ҳақида ёзганидан сўнг 17 апрел куни ушланди. 43 ёшли фаол икки ойдан ортиқ ҳибсда ушлаб турилди.

Судда ўзига қўйилган айбловлани инкор қилган Ильяшев, тергов қамоқхонадан чиқиши билан ҳукм устидан апелляцион шикоят беришини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG