Ссылки доступа

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказади


Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказа бошлайди. Бу ҳақда 26 июн кунги брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди.

Унинг айтишича, COVID-19 бўйича тадқиқотлар JenExpert усулида ўтказилади.

«Мазкур усул Миллий фтизиатрия марказида ўтказилади. Усул бир соатда 8 та анализни 99 фоиз аниқлик билан ўтказиш имконини беради. Авваллари бу метод билан сил тест қилинарди. Айни дамда биз 6,5 мингта картридж олдик, улар орқали COVID-19ни аниқлаш мумкин. Яна 50 мингта картридж олиш учун музокаралар олиб борилмоқда. Бу тезроқ анализлар ўтказиш имконини беради», - деди вазир ўринбосари.

Сўнгги бир кеча кундузда Қирғизистонда 250 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати аниқланди. Шу кунга қадар энг юқори кўрсаткич – 228 та ҳолат куни кеча аниқланган эди.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 4204 нафарга етди. Улардан 2162 нафари соғайиб шифохонадан чиқди, 43 нафар бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG