Ссылки доступа

HRW: Ашхабод COVID-19 касаллигини инкор қилиб аҳоли саломатлигини ҳавф остида қолдирмоқда


Human Rights Watch Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг огоҳлантиришича, Ашхабод мамлакатда COVID-19 коронавирус касаллигини инкор қилиб аҳоли саломатлигини ҳавф остида қолдирмоқда.

27 июн куни ташкилот Ашхабодга мурожаат қилиб мамлакатда инфекция тарқалиши юзасидан маълумотни тўплашга ва эълон қилишга, тестдан ўтиш имконини яратиш ва соғлиқни сақлаш соҳасининг сукут сақлашга мажбур қилинган ходимларига нисбатан босимларни тўхтатишга чақирди.

Туркманистон —коронавирус инфекцияси мавжуд бўлмаганини айтиб келаётган жаҳондаги саноқли мамлакатлардан биридир.

«Туркманистон ҳукумати мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ асл вазиятини ошкор қилмас экан, ҳар дақиқада одамлар ҳаёти ва саломатлигини хавф остида қолдиради», — дейди Human Rights Watchнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Рейчел Дэнбэр. «Ҳукумат эҳтиёткорлик билан қилинаётган рад этишни тўхтатиши ва соғлиқни сақлаш тизимида тегишли чораларни кўриши керак», — дейди Рейчел Дэнбэр хоним.

XS
SM
MD
LG