Ссылки доступа

Россия изоляторида 24 нафар тожикистонлик очлик эълон қилди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Мордовияда озодликдан маҳрум қилиш муассасасидан озод қилинган ва яна изоляторга жойлаштирилган 24 нафар Тожикистон фуқароси очлик эълон қилди.

Апрел ойида уларнинг қамоқ муддати якунланган, аммо пандемия туфайли чегаралар ёпилгани боис уларни Тожикистонга жўнатиш имкони бўлмади ва яна изоляторга жойлаштиришди.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси вазиятдан хабардор қилинганликларини ва имконият туғилиши биланоқ улар ватанга жўнатишларини маълум қилдилар.

Илҳомжон Зарифов –қамоқдан озод қилинганидан сўнг яна Мордовиядаги вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган Тожикистон фуқароларидан бири. У телефон орқали 28 июн куни Радио Озодига икки кундан бери очлик давом этаётганини, овқат ейишмаётганини, фақат сув ичишаётганини маълум қилди.

«Биз Россия ва тожик амалдорларининг беғамлигига норозилик билдираяпмиз. Изолятордаги шароит яхши эмас, худди қамоқхонанинг ўзи. Биз изолятор ходимини чақирдик ва овқат ейишдан воз кечишимизни айтдик ва очлик эълон қилдик. Элчихонага мурожаат қилдик, у ердагиларнинг айтишларича ФМХ бизга чипта харид қилиши ва уйга депортация қилиши керак экан», - дейди суҳбатдош.

Зарифов гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси учун 9 йиллик умрини қамоқда ўтказди, ҳамда шу йилнинг апрелида унинг жазо муддати якунланди. Унинг айтишича, бошқа юртдошлари ҳолдан тойган ва ҳатто гапиришга мадори қолмаган.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимларининг Радио Озодига маълум қилишларича, изоляторга жойлашган Тожикистон фуқаролари билан аввалроқ суҳбатлашганлар ва чидашлари борасида айтишган.

Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторининг айтишича, бугунги кунда чартер рейслар билан ватанга 800 га яқин тожикистонлик жўнатилган.

Унинг сўзларига қараганда, устиворликлар аёллар, кексалар ва беморларга берилмоқда. «Албатта озод бўлганларидан сўнг изоляторга жойлашган мигрантларни ҳам назарда тутамиз. Аввалроқ Екатеринбург изоляторида бўлган 28 нафар тожикистонликни юртга қайтардик. Улар нима учун чидай олмаётганини ва вазиятни тушунишмаётганини билмайман. Биз бу йўналиш бўйича эндигина ишлай бошладик. Агар чегаралар очиқ бўлганида эди, улар аллақачон уйда бўлишган бўларди», - дейди дипломат.

Бироқ Илҳомжон Зарифов ўзларига ҳамиша ваъдалар берилишини, аммо қачон бу ваъдалар бажарилишини билмаслигини айтади. «Биз узоқ йиллар қамоқда бўлдик. Бу ерда ҳам чидашимиз мумкин эди, аммо биз кўпчиликмиз ва шароитлар жуда ҳам ёмон», - дейди суҳбатдош.

Айрим маълумотларга кўра, Мордовиядаги бир нечта қамоқхонада 1000 яқин Тожикистон фуқароси бор. Улардан айримлари қамоқхона ходимлари томонидан калтакланганликлари ва шафқатсиз муносабат қилинганидан шикоят қилишган. Россия ҳудудларида турли жиноятларни уюштирган ва ҳукм қилинган Тожикистон фуқароларинингсони 10 мингга етади.

XS
SM
MD
LG