Ссылки доступа

Беларуснинг Belavia ширкати ҳафтада 2 марта Минск-Тошкент-Минск рейсини қўяди


Тошкент халқаро аэропортининг Беларуснинг Belavia авиакомпанияси учоқларига хизмат кўрсатишига оид шартнома имзоланди.

Uzbekistan Airports АЖ Ахборот хизматининг хабар қилишича, аҳоли эҳтиёжи ва Ўзбекистон-Беларусь ўртасида сайёҳликни янада ривожлантириш мақсадида шундай шартнома имзоланган.

Расмий баёнотда Минск-Тошкент-Минск йўналиши бўйича парвозлар қачондан бошланиши айтилмаган.

"Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашишига қараб, Минск-Тошкент-Минск йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 2 марта амалга ошириш режалаштирилган", деб маълум қилди Uzbekistan Airports ширкати.

Kun.uz Интернет нашрининг ўз манбасига таяниб маълум қилишича, 1 августдан хорижий давлатларга авиарейслар қўйилиши, Belavia компанияси ҳам Тошкентга парвозларни шу кундан бошлаши кутилмоқда.

Belavia - 1996 йилда ташкил топган Беларусдаги энг йирик авиаширкатдир. Европа, МДҲ ва Осиё давлатларидаги 50 дан ортиқ аэропортларга мунтазам рейсларни амалга оширади.

Бунга қадар Минск – Тошкент – Минск йўналишидаги парвозларни Uzbekistan Airways амалга ошириб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG