Ссылки доступа

Бишкекда “Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонунга қарши #Rеакция 3.0 акцияси бўлиб ўтмоқда


Иштирокчилар темирйўл вокзали олдида тўпландилар ва парламент биносига қадар юриш қилдилар. Улар президентдан бу қонунни имзоламасликни, бу қонунни илгари сурган депутатлар эса мандатларини тоширишлари кераклигига чақирмоқда.

Иштирокчилар: «Кворум йўқ – қонун йўқ!», «Гульшат, мандатни топшир!», «Эркин сўз!», «Биз қул эмасмиз!» ва бошқа шиорларни илгари суришди.

Аввалроқ журналистлар, медиаташкилотлар ва фуқоро фаоллари президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб қонун лойиҳасини имзоламасликка чақиришган ва ижтимоий тармоқларда Қирғизистонда сўз эркинлигини қўллаб қувватловчи постлар ёзишган эди.

“Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси май ойи бошларида депутатлар Гульшат Асилбаева ва Айнур Осмонова томонидан илгари сурилди. Ўтган ҳафтада Жоғорку Кенеш ҳужжатни қабул қилди.

“Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида интернет фойдаланувилари, сайт эгалари ва интернет провайдерларининг хуқуқ ва мажбуриятлари ёзилган. Унда қонун бузилгудек бўлса, тегишли давлат идоралари ёлғон ёки ишончли бўлмаган ахборотни чеклаш борасида судга қадар қарор қабул қилиши мумкинлиги таъкидланади. Бошқача айтганда, ҚР худудида ҳар қандай веб-портал фаолияти суд қарорисиз тўхтатилиши мумкин.

Ғоя ташаббусчилари – депутатлар Гульшат Асилбаева ва Айнура Осмонованинг баёнотига қараганда, қонун лойиҳасининг асосий мақсади фуқороларни интернетдаги ёлғон ахбортлардан ҳимоя қилишдан иборат. Қаршилар эса ташаббус конституцияга зид эканини, бу бошқача фикрловчилаога қўшимча босим ўтказиш усулларидан бири эканлигини таъкиллашмоқда.

Медиа-ҳамжамият вакиллари мазкур қонун ҚР Конституциясига зид эканлигини айтишмоқда. Айрим ОАВнинг ёзишича, мазкур қонун лойиҳаси матнининг катта қисми Россиянинг норматив-хуқуқий актларидан кўчириб олинган экан.

Сиёсий қатоғонларга қарши Қўмита президент Сооронбай Жээнбековдан“Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига вето қўйишга чақирди. Қўмита мурожаатида таъкидланишича, «парламент сайловлари йилида фуқоролик жамияти ва эркин сўзни чекловчи қонунчилик актлари кучайтирилмоқда», “Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эса шулардан биридир.

«Ата Мекен» партияси етакчиси Омурбек Текебаев #Rеакция 3.0 норозилик акцияси иштирокчиларига қўшилди. У“Ахборотни манипулация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши эканлиги борасида баёнот берди. У ўз сўзида сўз эркинлигисиз сиёсий рақобат бўлмаслигини таъкидлади.

«Қирғизистонда кўп нарса ўзгарди, смартфонлардан фойдаланиш мумкин, Интернетга кириш кучайди, ахборот тарқатиш масаласида давлат монополияси вайрон бўлди. Амалдорлар учун таниш муҳит энди йўқ, аммо улар бунга ўргана олмаяпти, халқ билан ҳамкорликнинг янги шаклига ўргана олмаяптилар ва шу сабабли ҳам монополияни тиклашни исташмоқда. Шу сабабли мана шу каби қонун лойиҳалари қабул қилинмоқда, ҳамда ноқулай шахсларга босим ўтказмоқчилар. Ҳар қандай чекловлар оппонентларга қарши ишлатилиши мумкин, уларнинг ўзларига бу каби чекловлар амал қилмайди», - деди Текебаев.

XS
SM
MD
LG