Ссылки доступа

Тожикистон жанубида вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди


Хатлон вилоятида вояга етмаганлар ўртасида суицид кўпайди. Ярим йил мобайнида вилоятда 11 та ўз жонига қасд қилиш қайд қилинди – бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўпдир, дея бонг урмоқда маҳаллий расмийлар.

Хатлон вилоят расмийларининг маълум қилишича, ярим йил мобайнида ўз жонига қасд қилганларнинг кўпчилигини 15-17 ёшдаги қизлар ташкил қилади.

Вахшда яшовчи 16 ёшли Бибиноз Мусоева 20 июн куни қалтис қадам ташлади: қиз ҳаммомда осилган ҳолда топилди. Бибинознинг отаси Амонулло Мусоевнинг айтишича, қизининг ўз жонига қасд қилишига нима мажбур қилгани борасидаги саволга ҳамон жавоб топа олмаяпти? «Ўша куни онасига боши оғриётганидан шикоят қилган. Мен тунги пичан ўримида эди, онаси сигир соғаётган эди. Шу вақтда уҳаммомга кирган ва ўзини осган», дейди ота.

Туман прокуратураси терговчилари ҳодиса жойини кўздан кечирдилар, қўшнилар ва қариндошларни сўроққа тутишди. Бибинознинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилиш сабаблари айтилмаяпти. Маҳаллий мактаб ходимларининг ҳам боши қотган: Бибиноз яхши ўқувчи бўлиб бирор бир муаммоси йўқ эди.

Хатлон вилоят халқ таълими бўлими ходими Сафар Давлатнинг айтишича, маҳаллий расмийлар одатга кўра ўз жонига қасд қилган болаларнинг ота-оналарини сўроққа тутади. «Айрим ўсмирлар ота-оналари билан бўлиб ўтган муаммодан сўнг ўз жонига қасд қилади. Аммо кўп ҳолларда ўз жонига қасд қилишнинг сабаблари бўлмайди. Масалан, Дўсти туманида маҳаллий ўқитувчининг қизи ўз жонига қасд қилди. Қизнинг бирор бир муаммоси йўқ эди. Айрим ҳолларда ота оналар болаларида тушкунлик бўлганлигини тан олишади», дейди халқ таълими бўлими ходими.

ТожикистондагиЮНИСЕФ - БМТнинг Болалар фонди 2018 йилда эълон қилинган «Тожикистон Республикасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш профилактикаси ва руҳий саломатлиги тизимига зудлик билан баҳо бериш» деб номланган тадқиқотда муҳаббат муаммолари, ота-оналари ва тенгдошлари билан можаро, келажакдан қўрқув ва ёлғизлик вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлиши таъкидланади.

2019 йилда, Тожикистон Бош прокурори Юсуф Рахмоннинг маълум қилишича, мамлакатда 632 та ўз жонига қасд қилиш қайд қилинган, шундан 104 таси вояга етмаганлар томонидан, 170 таси эса 18-25 ёшдагилар томонидан содир этилган. Бош прокурор апрел ойида Тожикистон парламенти юқори палатасида қилган мурожаатида, хукумат томнидан ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш ва профилактикаси учун 2023 йилгача мўлжалланган махсус дастур қабул қилганини айтди.

XS
SM
MD
LG