Ссылки доступа

COVID-2019: Қозоғистон шаҳар ва минтақаларида яна 1 613 та ҳолат қайд қилинди


28 июн куни Қозоғистонда коронавирус 1 613 кишида аниқланди, шундан 547 тасида касаллик симптомлари топилди, 1 066 нафари эса вирусни симптомларсиз ташувчилари бўлди.

Мамлакатда беморлар сони37 966 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда 21 327 нафар кишининг COVID-19га чалингани қайд қилинди. 3 июндан расмий статистикага ташқи аломатларсиз бўлган 16 639 бемор киритилмаяпти, улар уйда ихоталанган ҳолда даволанади.

Вазирлик маълумотига кўра, мамлакатда 178 киши коронавирус инфекцияси туфайли вафот этди. Ўлимларнинг учдан бир қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Ўтган бир кеча-кундузда 12 нафар бемор коронавирус туфайли вафот этди. Бир кунда соғайган 195 нафар бемор шифохонадан чиқарилди. Мамлакат бўйлаб 12 933 киши соғайгани айтилмоқда.

Минтақалардан COVID-19 ташхиси қўйилмаган ўнлаб беморларнинг вафот этгани борасида хабарлар келмоқда — шифокорлар ёз мавсумида беморлар сони кўпайишини айтишмоқда, беморларнинг анализлари манфий натижа бермоқда. Зотилжам беморлари сони Оқтобе, Туркистон, Қарағанда вилоятлари ва Чимкент шаҳрида кўпайган.

XS
SM
MD
LG