“Ашула билан сенинг ишингда ўн баробар барака бўлади”, деди Ш. Мирзиёев.
Президентга кўра, бундан буён ҳар бир 11-синф битирувчисининг аттестатида “битта чолғу асбобини ўрганган”ига оид баҳо бўлади.
“Нима учун бу керак? Иқтисодиётни тиклаймиз, лекин шу билан бап-баравар маданиятимизни тиклаб бормасак, эртага маънавий озуқа бўлмаган элда, халқда, ёшда ютуқ бўлмайди”, деган Ш. Мирзиёев корхоналарда, олий таълим муассасаларида танаффусларда мақом ансамбллари қўшиқларини қўйиб қўйишни тавсия қилди.