Ссылки доступа

Осиё: Бишкекдаги норозиликлар (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё: Бишкекдаги норозиликлар. Бишкек шаҳрида "Реакция 3.0" деб номланган оммавий норозилик намойишил бўлиб ўтди. (видео Настоящее время)

- Ўзбекистонлик муҳожир: "Миллатим ва динимдан қатъий назар - мен ўзбекман!". Наманганлик Дмитрий Вантяхов 1976 йилда Россиянинг Самара шаҳрида туғилган. У Наманган Давлат санъат билим юртини тамомлаган. Бироқ, ўз юртида доимий иш топа олмаган уста ниҳоят меҳнат муҳожирлигига кетишга мажбур бўлди. (видео)

- Наманганча шоу: Камбағалнинг ўзи қураëтган уйи маҳалла ҳашари билан қуриляпти, деб тақдим этилди! Президент Мирзиëевнинг Наманган вилоятига сафари олдидан водий телеканалларида намойиш этилган лавҳада Зафар Холмирзаев уйи маҳалла ҳашари ëрдамида қурилаëтгани айтилди. Зафар Холмирзаев эса аслида ундай эмаслигини¸ уйни у ўз ҳисобидан қураëтгани¸ маҳалла ҳеч қандай ëрдам бермаëтганини айтмоқда. (видео)

- "Каримов тизими ҳали ҳам давом этяпти" – Ўзбекистонга 1 миллион доллар киритмоқчи бўлган инвестор. Асли сирдарёлик Анвар Раҳмонов иқтидорга келган президент Шавкат Мирзиёев чақириғи билан Ўзбекистонга сармоя киритимоқчи бўлган россиялик тадбиркорлардан биридир. Анвар Москвада қурилиш бизнеси билан шуғулланади. (видео)

- Қозоғистонда коронавирусга тест топшириш дефицитидан одамлар даволана олмаяпти. Одамлар коронавирусга тест топшириш учун хусусий лабораториялар олдида эрталаб соат 7дан йиғилмоқда. Уларнинг кўпчилиги доктор йўлланмасисиз келган. Улар шунчаки коронавирусга чалинган ëки чалинмаганини аниқламоқчи. Айримлар КОВИД 19га анализ топширмасдан на доктор қабулига кира олади на даволана олади. (видео)

- Сардобаликларнинг тошқин вайрон қилган уйи ўрнида уй қуриб бериш талаби рад этилди; норозиларни ИИБ олиб кетди (видео Уз)

- Тожикистонда милиция ходимлари пляжлардан ташқари чўмилаётган ўсмирларни ушламоқда. (видео Настоящее время)

- Сирдарёда юздан зиёд савдогарлар норозилик намойишига чиқди. (видео)

- Карантиндаги тўй: Бир магнитофон, 5 кило ош, тўрт қўшни ва қариялар фотиҳаси. Карантин муносабати билан тўй ва бошқа маракаларни чекланган одам билан ўтказиш шу кунларда аҳоли орасида кенг тарқалмоқда. Хоразмда қизини турмушга берган Қаҳрамон аканинг айтишича¸ қизининг тўйи 5 кило ош дамлаб артист чақирмасдан ўтказилган. (видео)

- Бухоролик тадбиркорлар объектларнинг ноқонуний бузилиши ҳақида шикоят қилмоқда. (видео)

- Москвада ахлат йиғиб, опаси ва ёлғиз онасини боқиб келган 11 яшар Исломбек Ўзбекистонга кетди. 11 ёшида оила тебратаётган ўзбекистонлик Исломбек ҳақидаги Озодликнинг лавҳаси ортидан бу оила тақдирига бефарқ бўлмаган муҳожирлар ўз ёрдамини аямади. Исломбек онаси ва опаси билан бирга 21 июн куни Ўзбекистонга учиб кетди.

- Сарбанд қишлоғини чивин ва пашшалар қуршаб олди. Қайроққум сув омбори яқинидаги Сарбанд қишлоғида ҳар сафар шамол эсганда, маҳаллий аҳоли енгил тортишади. (видео Директ)

- Ахлат йиғиб, оила боқаётган 11 яшар Исломбек ҳикояси. 11 яшар ўзбекистонлик бу ёш йигит Москва туманларидан биридаги ахлатхонада эрталабдан кечгача турли чиқиндилар йиғади. Топган оз пули билан у ёлғиз онаси ва опачасини боқади. Исломбек бундай қийин ҳаётга тушиб қолишини тушида ҳам кўрмаганини айтмоқда. (видео)

- Коронавирус болаларга қандай таъсир кўрсатади ва қандай тарқалади? Хитойнинг Ухан шаҳри расмийлари 2019 йилнинг декабрида янги касаллик ҳолатлари ҳақида маълум қилишди. Ўшандан бери олимлар янги коронавирусни яқиндан ўрганиб келади. Аммо кўплаб савол ҳануз ўз жавобини топгани йўқ. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG