Ссылки доступа

Самарқандда туғилган сиам эгизакларининг аҳволи яхшилангани билдирилди


Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлимида кузатув остида бўлган сиам эгизакларининг аҳволи ёмон эмас. Овқатланиши, қон айланиш ҳолатлари ҳозирча яхши.

Болада кислород танқислиги кузатилганлиги сабабли махсус аппаратда сақлаб турилмоқда. Мутахассислар чақалоқнинг келажакда яшаб кетишидан умид қилиб, қўшимча текширувларни ўтказмоқда. Бу ҳақда “Дарё” нашри 29 июнда хабар берди.

Аввалроқ 27 июнда Самарқанд вилоят перинатал марказида кесарча кесиш усули билан икки бошли чақалоқ - сиам эгизаклари туғилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сиам эгизаклари бўлган қизларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор. Юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан. Буйраклари эса тўртта. Дунёга келган вақтида унинг вазни 4,6 килограммни, бўйи 48 сантиметрни ташкил этган.

Чақалоқ 29 июнда аҳволи оғирлашгани муносабати билан Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган. Ўшанда “Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда. Чақалоқнинг аҳволи оғир”, -деб хабар берилган эди.

Мутахасисларга кўра, сиам эгизакларининг туғилиши жуда камдан-кам юз берадиган ҳодисадир. Ўзбекистонда шу кунгача сиам эгизаклари туғилмаган эди.

XS
SM
MD
LG