Ссылки доступа

Туркманистонда президент ёши диний эпитетлар билан шарафланмоқда (видео)


Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 63 ёшини нишонлар экан, давлат ОАВ бу санани ислом дини эпитетлари ва ўзига ҳос иборалар билан шарафлашни бошлади.

Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, туркман президентининг бу даражада шарафланиши шахсга сиғинишни янги даражага олиб чиқади.

Туркманистон Давлат ахборот (ТДХ) агентлиги 29 июн, президент таваллуд кунида навбатдаги тарғибот материалини эълон қилди, унда Ҳаж зиёратига борган Бердимуҳамедовнинг иҳром кийгани акс этган. Мақолада давлат раҳбарининг алоҳида “етакчилик сифатига”юқори баҳо берилган.

Давлат ОАВда президент таваллудинг 63 йиллиги қўшиқ қилинди, туркман анъаларига биноан бу ёш “пайғамблар ёши” дея ҳурмат қилинади, ҳамда уни диний қадриятларга боғлар экан, жамоатчиликка президент Ҳаж зиёратини адо этганида Каъбага кирганини эслатиб ўтмоқда.

Президент ўзининг «пайғамбар ёшини» нишонлар экан, Туркия, Шимолий Кипр ва АҚШда яшайдиган туркманистонликлар унинг истеъфосини сўраб норозилик акцияларига чиқмоқда. Ўнлаб туркманистонлик фуқаролар Бердимуҳамедов ҳукуматига қарши 26 июн куни Туркияда, икки кун ўтиб - 28 июн куни АҚШда норозиликка чиқди.

В день рождения президента Бердымухамедова туркменистанцы требуют его отставки
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:25 0:00

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов, оила даврасида “пайғамбар ёшини” нишонлашини баҳона қилиб, 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадига бормади.

Туркман ёзувчиси Худайберди Халлининг фикрича, Бердимуҳамедов учун ҳақиқатан ҳам туркман анъаналари бўйича ҳурматли саналадиган «пайғамбар ёши» ўзининг шахсига сиғинишнинг раҳбатлантириш учун яна бир баҳона бўлди.

«Менинг фикримча, Бердимуҳамедов учун [пайғамбар ёши] ўз шахсига сиғинишни мустаҳкамлаш учун яна бир баҳонадир. Бу ҳодиса ўзининг буюклигини намоён қилиш учун сабабдир, шу тариқа у садақа бера олиши, халққа Ҳаж зиёратига борганини эслатиб қўйиши, шу тариқа ўз шахсини улуғлашини тарғиб қилиш учун баҳона бўлди. У бу санадан мана шу мақсадларда фойдаланмоқда», дея фикр билдирди Худайберди Халли Азатлиқ радиосига берган интервьюсида.

28 июнь куни Туркманистоннинг давлатга тегишли телевидениеси «Ватан» дастурида президентни набиралари ва ўғли Сердар қуршовида кўрсатди.

От звезд к мечети. Как празднуют дни рождения президента в Туркменистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:06 0:00

XS
SM
MD
LG