Ссылки доступа

Тулада қамоқдан озод қилинган тожикистонликлар уйга қайтаришларини сўрамоқда


Тула (Россия)да қамоқдан озод қилинган бир гуруҳ Тожикистон фуқаролари вақтинчалик сақлаш изоляторида чидаб бўлмас даражадаги шароит ва ходимларнинг қўпол муносабатидан шикоят қилмоқда.

Озод қилинганларидан сўнг улар Тожикистонга депортация қилиниши керак эди, аммо пандемия ва чегаралар ёпилгани боис улар бир неча ойдан бери панжара ортида сақланишда давом этмоқда.

Раҳмонали Мавлонов 10 йил қамоқда ва икки ой вақтинчалик сақлаш изоляторида бўлиб турибди. У 29 июнь куни ўзининг видеомурожатида «назорачиларнинг айтишича, бизҳеч кимга керак эмас эканмиз, биз бу ерда нобуд бўламиз, шароитҳ ақиқатан ҳам чидаб бўлмас даражада», деди. У Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб тезлик билан ватанга қайтаришга ёрдам беришга чақирди.

Туладаги Мавлонов ва Тожикистоннинг бошқа фуқаролари қамоқдан кейин вақтинчалик изоляторда сақланиб турганлар орасида ягона эмас. Мордовияда Тожикистонинг 24 нафар фуқароси қамоқдан озод қилинганларидан сўнг яна изоляторга жойлаштирилгани боис очлик эълон қилишди.

Апрел ойида уларнинг қамоқ муддати якунланган, аммо пандемия туфайли чегаралар ёпилгани боис уларни Тожикистонга жўнатиш имкони бўлмади ва яна изоляторга жойлаштиришди.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси вазиятдан хабардор қилинганликларини ва имконият туғилиши биланоқ улар ватанга жўнатишларини маълум қилдилар. Уларининг маълум қилишларича, изоляторга жойлашган Тожикистон фуқаролари билан аввалроқ суҳбатлашганлар ва чидашлари борасида айтишган.

Тожикистон ва Россия ўртасида мунтазам рейслар тўхтатилгани боис март ойининг иккинчи ярмидан тожик фуқароларини юртга депортация қилишнинг имкони бўлмади, улар мураккаб шароитга тушиб қолдилар. Тожикистон изоляторда сақланаётган фуқароларини қайтариш учун Москва ва Санкт-Петербургга бир нечта чартер рейсларини амалга оширди.

Россия расмийлари депортация қилиш мақсадида изоляторда ушлаб турилган қанча Тожикистон фуқароси борлигини маълум қилмади. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, Россия қамоқхоналарида 7 минга яқин тожикистонлик жазо муддатини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG