Ссылки доступа

Рамзан Қодиров Путинни "умрбод президент" бўлишини таклиф қилди


Рамзан Қодиров Владимир Путинни Россиянинг "умрбод президент"и бўлишини таклиф қилди. Республика раҳбарияти иштирокидаги мажлис акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда Қодиров Россия президенти ҳақида гапиради: "Ким унинг ўрнини боса олади? Жаҳон миқёсида бу каби сиёсий етакчи йўқ".

Қодировнинг айтишича, Чеченистон Путин даврида гуллаб-яшнади: "Биз бугун Россия Федерацияси дея аталмиш ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз". Видео якунида Чеченистон раҳбари республика халқини "сайловларга келишга ва овоз беришга" чақиради – бу борада Россия Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартишлар учун овоз бериш назарда тутилмоқда.

Овоз бериш 1 июл куни якунланади, бироқ Чеченистонда овоз берувчилар сони, расмий маълумотларга кўра, 75 фоиздан ошиб кетди – бу Россиядаги энг юқори кўрсаткичдир (Россия бўйлаб 30 июн эрталабки маълумот бўйича бу кўрсаткич 45 фоизни ташкил қилди).

Аввалги сайловларда Чеченистонда овоз берувчилар сони 90 фоиздан ошиб кетарди. Сайлов участкаларида мустақил кузатувчилар деярли йўқ эди, мухолифат вакиллари республикадаги овоз бериш натижаларига ишонишмайди.

2018 йилги президентлик сайловлари арафасида Қодиров чиқиш қилар экан Путин Россияни "умрбод бошқариши керак"лигини айтган эди.

Овоз беришга тақдим қилинган Конституцияга киритилиши кутилаётган ўзгаритишлардан бири Путиннинг бошқарув муддатини нолдан бошлаш таклиф қилинмоқда – агар бу ўзгариш қабул қилингудек бўлса, амалдаги президент бу лавозимни, агар сайланса, яна икки муддат- 2036 йилга қадар эгаллаши мумкин (бу вақтда Путин 84 ёшда бўлади).

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот бериб, умрбод президент лавозими Россия Конституциясида кўзда тутилмаганини айтди.

Авторитар режим бошқарувидаги айрим мамлакатларнинг раҳбарлари умрбод президент дея эълон қилинган эди, масалан улар орасида Иосип Броз Тито (Югославия) ва Сапармурат Ниязов (Туркманистон) бор. КХДР етакчиси Ким Чен Ир вафотидан кейин Шимолий Кореянинг "мангу президенти" дея эълон қилинган – шу сабабли КХДРда ҳеч ким президент лавозимини эгаллай олмайди.

XS
SM
MD
LG