Ссылки доступа

Қирғизистон шифохоналарида COVID-19 ва зотилжам беморлари учун жой етишмаяпти (видео)


Коллапс системы здравоохранения в Кыргызстане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:47 0:00

Қирғизистон соғлиқни сақлаш тизимида инқироз юзага келди: COVID-19га чалинганлар сони ҳар куни юзлаб кишига ошиб бормоқда, беморлар учун эса жойлар етишмаяпти, маҳаллий аҳолининг хабарларига кўра, ҳатто шифохоналар йўлакларида ҳам жой йўқ.

Расмийларнинг янги тиббиёт муассасаларини ишга туширишга бўлган уринишларига қарамай коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар, тўғри маънода, шифохоналар дарвозасида вафот этмоқда.

Яқинда Баймурат Эрназаровнинг укаси шифохона эшиги олдида вафот этди. Уни “Зотилжам” диагнози билан пульмонология бўлими қабул қилмади: унинг коронавирусга тести мусбат чиқди.

“Оилавий марказлар қабул қилмади, ҳарорати юқори бўлгани боис укол қилишмади. Нафаси қисилди. Мана натижаси: тўрт кун шифохонага ёта олмагани боис укам вафот этди”,– дейди марҳумнинг акаси.

29 июнда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаш услубини ўзгартирди: сўнгги вақтларда зотилжамдан вафот этганлар сони ошиб кетди: март ойидан бери 54 киши вафот этди. Худди шунча бемор, расмий маълумотларга кўра коронавирусдан вафот этди.

Энди зотилжамга чалинган беморлар ковид тести мусбат бўлган тақдирда ҳам шифохонага ётқизилмоқда. Аммо соғлиқни сақлаш тизими босимга бас кела олмаяпти. ИВЛ (сунъий нафас олдириш) аппаратлари, кислород концентраторлари, койкалар ва ниҳоят шифокорларнинг ўзи ҳам етишмаяпти.

Шифокорлар ҳамкасбларини жалб қилишга уринмоқда. Уларнинг мурожаати Бишкек маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватланди: "Бу видеони тарқатишга кўмак беринг. Инсоний талофатлар кўп, ҳамма касал бўлмоқда. Бизга шифокорлар керак!”

Ҳар куни кимнингдир ҳаётини қутқариб қолаётганлар бир вақтнинг ўзида беморларга интернет орқали ёрдам бермоқда. Телеграм-каналлардан бирида шифокорлар маслаҳатига юз мингдан ортиқ қирғизистонлик обуна бўлди. Ресурсларда иш босимлари кўплиги сабаб шифокорлар яна бир нечта канал-клонларни очди.

Беморларга онлайн-кўмак ташкил қилган шифокорлар бир кунда юзлаб қўнғироқлар ва минглаб хабарларни олишади. Улардан бири бишкеклик шифокор ва блогер Эрмек Исмаиловдир. У Настоящее Време телеканалига берган интервьюсида юзага келган вазият туфайли Қирғизистон ҳукуматини кескин танқид қилиш тўғри эмаслигини айтади: жаҳондаги бирорта ҳам мамлакат эпидемияга тайёр эмас эди.

XS
SM
MD
LG