Ссылки доступа

БМТ ишчи гуруҳи Душанбени фаол Мақсуд Иброхимовни озод қилишга чақирди


Мақсуд Иброхимов

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Асоссиз ҳибсга олишлар Ишчи гуруҳи Тожикистонга мурожаат қилиб “Ёшлар Тожикистон тикланиши учун” жамоат ташкилотининг асосчиси Мақсуд Иброхимов озод қилиниши ва унга товон тўланишига чақирди.

Тожикистон расмийлоари Иброхимовни бир қатор оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Мақсуд Иброхимов 2015 йилда Россия ҳудудларида ўғирланган ва зўрлик билан Тожикистонга олиб келинган, ҳамда ёпиқ суд мажлисида 17 йил қамоққа ҳукм қилинган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Асоссиз ҳибсга олишлар Ишчи гуруҳи Россия ва Тожикистон ҳукуматларини Мақсуд Иброхимовга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракат қилганликда айблади. Бу гуруҳ 43 ёшли махбуснинг бузилган ҳуқуқлари тўлалигича тикланишини талаб қилди.

Мақсуд Иброхимов Душанебе шаҳар Исмоил Сомони туман суди қарорига биноан «оғир жиноятлар содир этиш», жумаладан «Тожикистон Республикаси конституцион тузумини куч билан ағдаришга даъват қилиш”, “жиноий тўда ташкил этиш”да айбланган. Расмийлар Иброхимовни Россиядан Тожикистонга ноқонуний равишда олиб келиниши тафсилотларни айтмайди, аммо унинг тарафдорлари ва БМТ экспертлари фаолга нисбатан жиноий иш ва ҳукмни сиёсийлаштирилганини айтишади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Асоссиз ҳибсга олишлар Ишчи гуруҳининг хулосалари 5 июн куни эълон қилинди. Унга қадар Россия ва Тожикистон расмийлари ўзларнинг сўнги тушинтиришларни апрел ойида Ишчи гуруҳга юборган эди. Мақсуд Ибрахимовга оид олти ойлик суриштирув материалларида Ишчи гуруҳ Душанбе шаҳрида туғилган фаол ўзининг сиёсий фаолияти туфайли жазолангани айтилади.

Ишчи гуруҳ Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб зудлик билан Иброхимовни озод қилиш учун зарур чоралар кўришга чақиради», - дейилади Ишчи гурух қарори матнида. «Россия ва Тожикистон расмийлари инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган халқаро меъёрларга биноан Иброхимов ноқонуний ҳибсга олингани, қамоқда ушлаб турилгани, яширилгани ва Тожикитонга депортация қилингани учун товон тўланиши керак, Россия ҳукумати эса Иброхимовни ноқонуний ушланиши ва юртига юборилишига алоқаси бўлган шахсларни аниқлаши ва қонунга биноан жазолаши керак», - дейилади қарорда.

Мақсуд Иброхимов ҳибсга олингунга қадар Россиядаги тожик диаспораси фаолларидан бири ҳисобланарди, у тожик ҳукуматининг танқидчиларидан биридир. У мазкур мамлакат худудида “Ёшлар Тожикитон тикланиши учун” жамоат ташкилотини ташкил қилди ва рўйхатдан ўтказди, аммо регистрация Россия Адлия вазирлигининг 2014 йилдаги қарори билан бекор қилинди. 2014 йил кузида Тожикистон Олий суди бу ташкилотни фаолияти тақиқланган экстремист ташкилотлар рўйхатига киритди.

2014 йил 26 ноябрида Иброхимовга Москвада номаълум шахслар ҳужум қилди, орадан икки ой ўтиб у ўзига нисбатан ҳужум қилганларни топилишини сўраб Россия прокуратурасига мурожаат қилганида ушланди ва мажбуран Тожикистонга олиб келинди.

БМТ Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Иброхимовга нисбатан суд жараёнига қадар айблов қўйилмаган, судда эса гувоҳлар кўрсатмаси тингланмаган. Суд мажлиси «15 нафар прокуратура ходими, Иброхимов оиласининг икки аъзоси ва икки адвокат» иштирокида бўлиб ўтди, судланувчи экстремизм бўйича қўйилган айбга иқрор бўлмади.

Иброхимов Вахдатдаги қаттиқ режимли колонияда ушлаб турилибди. «Бошқа махбуслар бир унда уч марта қайддан ўтади, Иброхимов эса 9 марта ўтишга мажбур», -дейилади БМТ ҳисоботида.

Мақсуд Иборхимовнинг рафиқаси Саодат Умархўжаеванинг Радио Озоди билан 30 июн кунги қисқача субатида айтишича, тўрт ойда бир марта эри билан узоқ муддатли учрашувга имкон берилади. Унинг айтишича, Мақсуд соғлиғидан ва колониядаги шароитларидан шикоят қилмайди.

Аёл суҳбатдан ўзини олиб қочди, шу сабабли Иброхимовнинг қариндошлари иш қайта кўриб чиқилишига интилаётгани ёки интилмаётгани номаълум бўлиб қолди.

XS
SM
MD
LG