Ссылки доступа

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 бўйича маълумотларни бирлаштирди ва 41 минг дея эълон қилди


30 июн куни Қозоғистонда яна 1 604 та коронавирус ҳолати аниқланди, шундан «симптомли» – 489 та, «ташувчилар» – 1 115 та, дейилади 1 июл куни эрталаб Жамоат соғлиқни сақлаш Миллий маркази эълон қилган ҳисоботда.

Бугун, 1 июл куни, беморлар статистикаси “касаллар” ва “ташувчилар”га бўлинмаган ҳолда эълон қилинди. Расмийларнинг маълум қилишича, мамлакатда беморлар сони 41 065 нафарга етди. Бу рақамларга 3 июндан 29 июнгача “аломатларсиз ташувчилар”нинг 17,6 минг нафари хам киритилди.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 819 нафар бемор рўйхатга олинганини маълум қилган эди. 3 июндан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги асосий статистикага фақат«беморлар»ни киритаётган эди. Айрим экспертлар ҳисоблаш методологиясини танқид қилди, уларнинг фикрича, бу каби ҳисоблаш рақамларини камайтириб кўрсатишга қаратилган экан.

Ҳозирча соғлиқни сақлаш вазирлиги бирор бир изоҳ бермади. 25 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Алексей Цой куни кеча Қозоғистон президенти администрациясида бўлиб ўтган мажлисда инфекция тарқлишини олдини олиш мақсадида карантин чораларини кучайтириш таклифини берди.

Кечадан бошлаб мамлакатда ўлим ҳолати ўзгармади ва 188 тани ташкил қилди. Отиру ва Қарағанда вилоятларида янги ҳолатлар бўйича етакчилик қилмоқда. Бу вилоятларда ўтган бир кеча кундузда 229 та 191 та бемор аниқланди. Юздан ортиқ янги ҳолат Олмаота(113та)ва Нур-Султонда (110та) аниқланди.

XS
SM
MD
LG