Ссылки доступа

Қирғизистонда бир кунда коронавирусга чалиниш рекорд даражага чиқди – 439та


Сўнги бир кеча кундузда Қирғизистоьнда 439 та коронавирус инфекцияси қайд қилинди. Бу ҳақда 1 июль куни бўлиб ўтган брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди. Шу кунга қадар энг кўп бемор - 309та ҳолат 27 июн куни қайд қилинган эди.

Бишкекда 195 та, Чуй вилоятида175 та, Ўшда 5та, Ўш вилоятида 5та, Жалолободда24та, Норинда 10, Таласда 12та, Баткен вилоятида13та ҳолат қайд қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда, ҳамда фуқороларни санитария талабларига риоя қилишга чақирди.

Сўнги кунда аввал COVID-19 аниқланган 73 нафар бемор соғайгани боис шифохонадан чиқарилди.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 5735 нафарга етди. Улардан 2443 нафари даволангани боис шифохонадан чиқди, 62 нафар бемор вафот этди.

Сунъий нафас олдириш аппаратлари ва кислород концентраторлари етишмаяпати, деди 1 июль кунгибрифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев. Унинг сўзларига кўра, айни дамда республикада 493 та ИВЛ аппарати ва 610 та кислород концентратори бор.

«Бизга 220 та ИВЛ аппарати ва 2300 та кислород концентратори керак. Бугунги кунда Россия Федерациясидан ёрдам кутаяпмиз, 3 июл куни Хитойдан ёрдам келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркия билан бу борада музокоралар олиб бормоқда. Қирғизистонда бу каби жиҳозлар ишлаб чиқарилмайди», - деди вазир ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, шифохоналарда ўринлар ва ходимлар етишмаяпти. Зотилжам беморлари учун янги бўлимлар бир неча соат давомида тўлиб қолмоқда. У беморларни қабул қилиш учун Суворов училищесининг ётоқхонси қайта таъмирланишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG