Ссылки доступа

БМТ Олий комиссари: айрим мамлакатлар пандемиядан сўз эркинлигини бостиришда фойдаланмоқда


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет бир қатор мамлакатларни, жумладан Хитой ва Россияни коронавирус пандемиясидан сўз эркинлигини бостиришда фойдаланаётганликда айблаб чиқди.

Бачелет шунингдек, Қўшма Штатларнинг коронавирус тарқалишининг “хақиқий аҳволини инкор этаётгани”дан хавотирини билдирди.

БМТ Олий комиссари Россия, Хитой ва КосовониCOVID-19га эътибор қаратмаётганини айтиб танқид қилаётган журналистлар, блогерлар ва фуқоро фаолларини қўрқитиш ва таҳдидлар факти аниқланган мамлакатлар қаторида тилга олиб ўтди.

Цензура ва сўз эркинлигининг криминализациялашуви пандемияга қарши курашда зарур бўлган муҳим хабарларнинг тарқалишига босим кўрсатади, деди Бачелет 30 июн куни.

Мишель Бачелет АҚШда коронавирус инфекциясига чалиниш холатлари кўпайиши фонида, бир нечташтатларда карантин чоралари кучайтирилишига мажбур бўлингани ва бар, ресторан ва бошқа корхоналарнинг очилиши кейинга қолдирилишини танқид қилди. Европа Иттифоқи мамлакатларида карантин чоралари юмшатилмоқда ва халқаро авиақатновлар очилиши кутилмоқда.

Бачелет шунингдек, Беларус, Бразилия, Бурунди, Никарагуа, Танзания, АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги айрим сиёсатчиларнинг коронавирус хавфини инкор қилувчи баёнотларидан ташвишга тушаётганини билдирди. Бу каби баёнотлар вирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни кескинлаштиради, инфекция тарқалишини камайтиришга бўлган ҳаракатларга ишончсизлик туғдиради, дейилади комиссар хабарида.

XS
SM
MD
LG