Майк Помпео ўзининг Твиттеридаги аккаунтида АҚШ бундан кейин ҳам Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлайверишини ёзди.
АҚШ ва Марказиёй Осиёдаги бешта давлат ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг (C5 + 1) навбатдаги учрашуви 30 июн куни онлайн режимида бўлиб ўтди. Учрашувда АҚШ давлат котиби Майк Помпео, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари - Мухтар Тлеуберд, Сирожидин Муҳриддин, Чингиз Айдарбеков, Абдулазиз Комилов ва Рашид Мередов иштирок этди.
Тожикистон ТИВ сайтида таъкидланишича, томонлар COVID-19га қарши кураш, унинг соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳасидаги оқибатлари, уни бартараф этишда мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари, иқтисодий барқарорлик, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
«Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири, C5 + 1 форматидаги иқтисодий ва экологик ишчи гуруҳлар мазкур тармоқдаги муаммоларни бартааф этишда муҳим роль ўйнашини қайд қилди», - дея таъкидланади ТР ташқи сиёсат маҳкамасининг сайтида.
Шу билан бирга Америка томони Марказий Осиё минтақасини иқтисодий ривожлантириш ва савдо алоқаларини кенгайтириш учун ўз имкониятларидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
«С5 + 1» гуруҳининг мажлислари 2015 йилдан бери ўтказиб келинади. Учрашувнинг мазкур формати Марказий Осиё давлатлари ва Қўшма Штатлар ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар механизмини ўзида акс эттиради.