Ссылки доступа

Вояга етмаган маҳкумлар бундан буён ота-оналари билан чекловларсиз учрашиши мумкин


Ўзбекистонда вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлари юзасидан чекловлар бекор қилинди.

Мазкур тартиб мамлакат президенти томонидан шу йил 30 июнь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда акс этган.

“Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълумотига кўра, мазкур қонун билан маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг ҳам алоҳида тартиби белгиланган.

Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, манзил-колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

XS
SM
MD
LG