Ссылки доступа

ҚРда рафиқасининг бўйнига автошина осиб, қийноққа солган эркак 2 йил назоратга олинди


ҚР Жалолобод вилояти Сўзоқ туманида рафиқасини қийноққа солган эркак суд томонидан айбдор деб топилди. Суд жазо тариқасида эркакка икки йиллик пробацион назорат белгилади ва уни суд залидан озод қилди.

Бу ҳақда 2 июл куни уқуқни ҳимоя қилувчи «Справедливость» (“Адолат”) ташкилоти маълум қилди.

Пробацион назорат – Қирғизистон Жиноят -процессуал кодексидаги янги норма. Айбланувчига бажариши керак бўлган бир қатор мажбуриятлар қўйилади. Акс ҳолда ҳукм қайта кўриб чиқилиши ва у озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда 12 июн куни Жалолобод вилоятининг Сўзоқ туманида суратга олинган видео кенг тарқалди. Эркак хотинини боғлаб қўйиб, унинг бўйнига автошина ва ғиштларни осиб қўйган ҳолда калтакларди ва устидан совуқ сув қуярди. Буларнинг ҳаммасини у видеога олар экан, "бу сенга сабоқ бўлиши керак" дея такрорларди. Видео кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

ИИВ маълумотига кўра, ҳодиса 8 июн куни юз берган. Жабрдийда бўлмиш 47 ёшли аёл 11 июн куни милицияга шикоят аризасини ёзди. Вилоят ИИБ 15 июн куни баёнот бериб, аёл ўзини таҳқирлаган эрини кечирганини маълум қилди, аммо шунга қарамай бу иш бўйича тергов давом эттирилди.

XS
SM
MD
LG