Ссылки доступа

Фаоллар Асака автозаводида ётоғи билан ишлатилган ходимнинг ўлимини тафтиш этишни талаб қилди (видео)


Пикет перед зданием «UzAutoMotors». Асака, 29 июня 2020 года.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси фаоллари "UZAUTO MOTORS" автомобиль заводи қаршисида 29 июнь куни норозилик пикети ўтказиб, меҳнат қонунчилигига зид тарзда ётоғи билан ишлатилган завод ишчисининг ўлими тафтиш этилишини талаб қилди.

Асакадаги "UZAUTO MOTORS" заводи автобуслар гаражида механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли А.С. "кўричагининг ёрилиб кетиши оқибатида 3 июнь куни касалхонада ўлган".

Бу маълумотни марҳумнинг ҳамкасблари ва икки қариндоши 30 июнь куни тасдиқлади. Исми очиқланмаслигини истаган ҳамкасбининг Озодликка айтишича, ўлимидан 10 кун олдин 15 кунлик навбатчиликда бўлган механик "мазаси йўқлиги, қорни ва белида оғриқ пайдо бўлганини" айтиб рухсат сўраганида уйга кетишга изн беришмаган.

Асака шаҳридаги "UZAUTO MOTORS" автомобиль заводи қаршисида 29 июнь куни эрталаб икки соат давом этган норозилик пикетида, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянсига кўра, ҳуқуқ фаоллари, завод ходимларининг қариндошларидан иборат элликка яқин одам қатнашган.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари Елена Урлаеванинг иддаосича, заводда ходимлар "худди концлагердагидай ҳолатда" ишлатилган:

- Мен бир қанча ходимлар билан гаплашдим. Улар 15 кунга қамаб, ҳудди концлагердагидай ишлатилган. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ишчи кунига саккиз соат ишлаши керак. Лекин, ишчилар заводда 12-15 соатлаб ишлатилган. Оқибатда бир одам ўлди.

Елена Урлаева иддаосига кўра, Асакадаги "UZAUTO MOTORS" заводи автобуслар гаражида механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли А.С. "кўричагининг ёрилиб кетиши оқибатида 3 июнь куни касалхонада ўлган".

Бу маълумотни марҳумнинг ҳамкасблари ва икки қариндоши 30 июнь куни тасдиқлади.

Завод ишчисининг айтишича, карантин пайтида ишчилар 15 кун заводда қолиб, 15 кун уйда қолиб, алмашиб ишлатилган, ҳеч кимга смена тугамагунича завод ҳудудидан чиқишига руҳсат берилмаган.

- Заводдан кетишга рухсат беришмади. Белимда оғриқ деганига, шамоллаган бўлса керак, деб завод шифокорлари оғриқ қолдирувчи укол қилиб тураверишди, охири кўричаги йиринглаб, ошқозонига ўтганидан сўнг уйига жўнатишди, - деди марҳумнинг ҳамкасби.

"UZAUTO MOTORS" автомобиль заводи қаршисида 29 июнь кунги норозилик пикетидан олинган видеода унинг қатнашчилари завод раҳбариятини ишчиларни худди концлагердагидай ишлатганликда айблашади.

Правозащитники устроили пикет перед зданием «UzAutoMotors»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:20 0:00

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари иддаосича, "UZAUTO MOTORS" раҳбарияти марҳум ишчининг 21 ёшли ўғлини ишга олиш ваъдаси билан қариндошларини прокуратурага арз қилмасликка кўндирган ва ўлим холатини жамоатчиликдан яширган.

- А.С.нинг катта ўғлини ишга олишга ваъда бериб, буларни оғзини ёпишган. Ҳозир биз завод олдида элликдан ортиқ одам пикет ўтказиб, прокуратурани бу ишни текширишга чақирамиз. "Узавтопром" келиб текширсин, бу ерда нималар бўлаётганини. "UZAUTO MOTORS"даги концлагер тугатилиши керак, - дейди Елена Урлаева.

А. С.нинг исми очиқланмаслигини истаган яқин қариндошларидан бири завод раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашишини истамаганликлари учун ҳуқуқ-тартибот идораларига арз қилмаганликларини айтди.

Апрель ойи ўрталаридан буён "Ўзавтосаноат" таркибидаги бошқа автомобиль заводларида бўлгани каби "UZAUTO MOTORS" да ҳам ходимлар коронавирус карантини даврида уйга бормасдан корхона ҳудудида ётиб ишлатилаётгани¸ юзлаб ишчи ҳар куни бир жойда ётиб¸ бир жойда овқатланаётгани ҳақда хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG