Ссылки доступа

Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясидан тузалди


Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясидан соғайди.

Пайшанба куни унинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг маълум қилишича, Елбаси (Назарбоев элбоши титулига эга)нинг COVID-19га сўнгги тести мусбат натижани кўрсатди. Шифокорларнинг тавсиясига биноан, Назарбоев ўзини ўзи иҳоталаш режимини сақлаб қолишда давом этмоқда ва масофадан туриб ишламоқда, дея қўшимча қилди матбуот котиби.

Қозоғистон биринчи президенти коронавирусга чалингани борасидаги хабар 18 июн куни маълум бўлди. Ўтган ҳафта “Нур Отан” партияси етакчиси ва мамлакатдаги сиёсий қарор қабул қилишда ўз нуфузини сақлаб қолаётган Нурсултон Назарбоев 80 ёшга тўлди.

16 мартдан 11 майга қадар Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулотда ҳолат режими амал қилди, шу билан бирга айрим минтақаларда карантин чоралари ҳамон сақлаб қолинган.

Шу ҳафтада расмийларнинг хабар берича, эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабаб 5 июлдан 14 кунлик қўшимча чекловлар жорий қилишга қарор қилинди, бу чоралар узайтирилиши мумкин.

Қозоғистон расмийлари карантин чораларига итоат этмаганларни жаримага тортишни режалаштирмоқда. Амалдаги қонунларда карантин шартларини бузганларга нисбатан жазо қўлланилиши борасидаги нормалар йўқ, аммо ҳукумат баёнот берар экан шу ҳафтада фуқаро ва корхоналарни жаримага тортишга имкон берувчи ҳуқуқий-норматив актни қабул қилишини маълум қилди.

2 июль кунги брифингда бош вазир ўринбосари Ерали Тугжанов жисмоний шахсларга нисбатан жарима 83 340 тенге (200 доллар), тадбиркорлик субъектларига эса — 638 940 (бир ярим минг доллар) эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG