Ссылки доступа

Қирғизистонда парламент сайлови 4 октябрга белгиланди


Президент Сооронбай Жээнбеков «Қирғиз Республикасининг Жўқорғу Кенеши депутатлигига сайловларни тайинлаш тўғрисида» ги Фармонга имзо чекди. Мазкур фармон билан навбатдаги парламент сайловлари 2020 йилнинг 4 октябрига белгиланди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Марказий сайлов комиссиясига сайловларни ҚР қонунчилигига мувофиқ ўтказишни ташкиллаштириш, ҳукуматга эса керакли молиявий маблағни ажратиш, қонунчиликка, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, санитар-эпидемиология хавфсизликка риоя қилишни, фуқароларнинг соғлиғини, тартибни ва ижтимоий хавфсизликни ҳимоя қилишни таъминлаш вазифаси топширилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекованинг қайд этишича, шу йилнинг куз фаслида парламент сайловини ўтказиш чоғида мамлакатдаги эпидемиологик вазият инобатга олинади ва барча керакли санитария меъёрларига риоя этилади.

«Биринчи навбатда фуқароларнинг хавфсизлиги инобатга олинади, санитария меъёрларига риоя қилиш бўйича чоралар кўрилади. Ҳаракатлар алгоритми ишлаб чиқилган. Овоз бериш кунида алоҳида эътибор санитария нормаларига ажратилади», - дейдиШайлдабекова.

Унинг “Озодликка” хабар беришича, сиёсий партялар номзодлар рўйхатини ва бошқа керакли ҳужжатларни 24 августгача тақдим этишлари керак, партияларни рўйхатга олиш ишлари 3 сентябрь куни якунланади, 4 сентябрдан эса ташвиқот даври бошланади.

У шунингдек, коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган фавқулодда ҳолат режими туфайли тўхтатилган маҳаллий кенешларга сайловлар бўйича жараёнлар қачон давом этттирилиши ҳозирча номаълумлигини қайд этди

Олдинроқ, коронавирус тарқалиши муносабати билан 2020 йил 12 апрелда бўлиб ўтиши зарур бўлган 30 та кенешга, шу жумладан, 5 та кенешга ўтказилиши белгиланган джепутатлар сайлови номаълум муддатга қолдирилган эди.

XS
SM
MD
LG