Ссылки доступа

Кекса кишининг милиционер томонидан калтакланиши тергов қилиниши талаб қилинмоқда


Тожикистонда қийноқларга ва жазо берилмаслигига қарши фуқаролар Коалицияси Сўғд вилояти ИИБга мактуб йўллаб Ворух қишлоқ кенгашида кекса кишининг милиционерлар томонидан калтакланиши объектив тергов қилинишини талаб қилмоқда.

Милиционер Шерзод Пиронзоданинг маҳаллий аҳоли билан жанжалашаётгани акс этган видео Тармоқда 10 июн куни пайдо бўлди ва фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Ворух аҳолисининг айтишларича, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганига қарамай, Шерзод Пиронзода ишдан четлаштирилмаган. Ворух қишлоқ кенгаши милиция бўлими тергов тугагунга қадар Пиронзода ўз ишида қолиши ва унга нисбатан расман айблов қўйилганини тасдиқлади.

Тожикистонда қийноқларга ва жазо берилмаслигига қарши Коалиция Исфара шаҳар прокуратурасидан тушунтириш талаб қилди: нима учун терговчилар милиция ходими иштирокидаги ҳодисани тергов қилишга шошмаяпти.

Тожикистонда қийноқларга ва жазо берилмаслигига қарши Коалиция Сўғд вилояти ИИБ ва Исфара прокуратурасига икки кун аввал мактуб йўллади, дея 3 июль куни хабар берди Радио Озодига адвокат Гулчеҳра Ашурова, у Ворухда яшовчи жабрдийда Ислом Ахмедовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.

Аввалроқ Радио Озоди билан суҳбатда Шерзод Пиранзода баёнот бериб, ўзига нисбатан туҳмат қилинганини, видео – эса «фальшивка» эканлигини айтди. Пиронзоданинг баёнот беришича, тергов натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳар қандай қарорга бўйисинади.

Коалиция юристи адвокат Гулчеҳра Ашурова Исфарага йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 10 июнь куни тожик-қирғиз чегарасидаги назорат ўтиш пунктида юз берди .61 ёшли ҳайдовчи Ислом Ахмедовнинг айтишича, ҳодиса ДАН ходими НЎП яқинида машинани тўҳтатганидан сўнг юз берди. «ДАН ходими билан иккимиз ўртасида баҳс келиб чиқди. Шу вақт нима учундир Ворух милиция бўлимининг ходими Шерзод Пиронзода келди ва мени ҳақоратлай бошлади. Мен чидаб тура олмадим ва унга шу тариқа жавоб қайтардим. Шунда милиционер мени оёғим ва юзимга зарба берди. Мен билан яйловдан қайтаётган рафиқам бу ҳодисани кўриб милиционерни тинчлантиришга уринди, аммо у ҳам кўкрак қисмидан зарба олди», дейди Ислом Аҳмедов. Унинг айтишича, ҳодисага давлат чегарасида фуқароларнинг ҳароратини ўлчаётган тиббиёт ходимлари ҳам гувоҳ бўлди.

Аввалроқ Тожикистон ИИВ милиция ходимининг қўпол харакатлари тергов қилинаётгани ва унинг натижалари юзасидан вазирликнинг расмий сайтида хабар берилишига ишонтирди.

Милиция ходимининг кекса киши билан жанжаллашаётгани акс этган Видеонинг Тармоқда пайдо бўлиши ижтимоий тармоқнинг тожик сегментида кенг муҳокама қилинди: кўплаб фойдаланувчилар Пиронзода ўз қилмиши учун жазоланиши кераклигини ёзди.

XS
SM
MD
LG