Ссылки доступа

Хитойдан Қирғизистонга 500 та мобил кислород концентратори олиб келинди


Хукумат 500 та мобил кислород концентраторини сотиб олди. Юк мамлакатга Хитойдан чартер рейси орқали 5 июл куни олиб келинди.

Хукумат матбуот котибининг хабар қилишича, жиҳозлар ўтган ҳафта бош вазир Қубатбек Боронов қарори билан ажратилган 50 млн сом (648 минг доллардан ортиқ)га харид қилинди.

5 июл куни кислород концентраторларининг биринчи партияси олиб келинди, яна 500 таси келаси ҳафтада келтирилади.

Хукумат маълумотига кўра, кислород концентраторлари фуқоролар коронавирус инфекцияси ва зотилжам касаллигидан даволанадиган тиббиёт муассасалари ўртасида тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ, Қирғизистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ва кислород концентраторлари етишмаётганини маълум қилган эди. Таъкидланишича, 220 та ИВЛ аппаратлари ва 2300 та кислород концентраторлари етишмаяпти ва бу жиҳозларни олиб келиш масаласида музокоралар олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG