Ссылки доступа

Тожикистон жанубида «зотилжам»дан 20 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этди


Врачи Хатлонской областной больницы в защитной одежде

Хатлон вилоятида сўнги икки ойда 24 нафар тиббиёт ходими вафот этди. Вафот этганларнинг «ўлим сабаблари» борасида Радио Озоди ихтиёрига тушиб қолган маълумотда «зотилжам» дейилган. Хатлон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу касалликдан тиббиёт ходимларининг вафот этганини тасдиқлади.

Коронавирусга қарши кураш вилоят штаби раҳбарининг ўринбосари Илёсиддин Саидовнинг3 июл куни хабар қилишича, 24 нафар тиббиёт ходимининг ҳаммаси сўнгги икки ойда вилоят шифохонасида беморларни даволаш билан шуғулланган эди. Айрим вафот этганларнинг қариндошлари уларкоронавирус инфекциясидан вафот этганини истисно қилишмаяпти, чунки уларнинг ҳаммаси COVID-19 беморлари бўлган “қизил ҳудудда” фаолият юритган эди.

«Умумий ҳисобда вилоятда 358 нафар тиббиёт ходими зотилжамга чалинди, уларнинг 162 нафари шифокор, 152 нафари ҳамшира, қолганлари – техник ходимлар», дея қўшимча қилди Илёсиддин Саидов.

Хатлон вилоят расмийларининг айтишларича, вафот этган тиббиёт ходимларининг оилаларига ёрдам кўрсатилмоқда. Бироқ, марҳумларнинг қариндошлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фақат озиқ-овқат билангина ёрдам бераётганини, шунда ҳам номигагина берилаётганини айтишмоқда. «Биз учункоронавирусга қарши курашда уларнинг тирик қолиши муҳим эди», демоқда марҳумларнинг қариндошлари.

Айрим шифокорланинг айтишларича, эпидемиянинг биринчи кунларида улар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонини билишмаган ва ҳимоя либосини киймаган ҳолда беморларни даволашган. «Ҳатто ҳозир, шифокорлар ҳимоя тиббиёт либоси ва махсус ниқоблар билан таъминланган бир вақтда ҳамкоронавирусга чалиниш хавф солиб турибди», дейди Хатлон вилоятидаги Бўри Воҳидов номли шифохона шифокори Акрам Шералиев.

Хатлон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, тиббиёт муассасаларида COVID-19га чалинган 44 нафар бемор шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Вилоятда 337 киши коронавирус инфекциясига чалинган, 10 нафар бемор вафот этди. Норасмий маълумотлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг хабарларига кўра, вилоятда COVID-19 қурбонлари сони расмий маълумотлардан бир неча баробар кўп. Маҳалий расмийларнинг хабар қилишларича, сўнги ойларда тиббиёт муассасаларида зотилжамга чалинган190 дан ортиқ бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG