Ссылки доступа

Чеченистон президентини танқид қилган блогерни ўлдирганликда гумонланган икки шахс Австрияда қўлга олинди


Вена

Австрия полицияси 5 июнь куни Вена шаҳри яқинида Чеченистон президенти Рамзон Қодировнинг танқидчиси бўлган блогерни ўлдирганликда гумонланган иккинчи шахсни қўлга олди. Ўлдирлиган блогер Россия фуқароси бўлган ва Австриядан сиёсий бошпана олган.

Австрия матбуотининг хабар беришича, ўлдирилган шахс келиб чиқиши чеченистонлик бўлган Анзор (Мамихан) Умаровдир. У Рамзон Қодировни танқид қилган ва Европада собиқ Чечен сепаратчиларининг ўлдирилишида гўёки Россия махсус хизматларининг қўли борлиги ҳақида ёзган.

43 ёшли Анзор Умаров 4 июль куни Герасдорф шаҳрида ўқотар қурол воситасида ўлдирилган эди. У Австрияда 2007 йилдан бери Мартин Б.номига берилган паспорт асосида яшаб келган.

Хабарларда айтилишича, 4 июль куни Линц шаҳрида Австрия полицияси қотилликни амалга оширганликда гумонланган 47 ёшли чеченистонликни қўлга олган. 5 июлда эса иккинчи гумонланувчи ҳам ҳибс қилинган.

Иккинчи гумонланувчи қотиллик содир этилган жойда бўлган ва дастлаб гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Аммо у бир-бирига зид равишда кўратмалар бергани ортидан, полиция уни иккинчи гумонланувчи сифатида ушлади.

Анзор Умаров Европада ўлдириб кетилган ягона чечен эмас. Жорий йилнинг 30 январь куни Қодировни танқид қилиб келган яна бир чечен блогер Имран Алиев Франциянинг Лилль шаҳрида ўлик ҳолда топилди. Унинг танасига 135 марта ханжар санчилган. Прокурорлар Россияда туғилган шахс гумонланувчи ўлароқ кўрилаётгани, у қотиллик ортидан тезда Чеченистонга қайтиб кетганини маълум қилган.

2019 йилнинг августида эса грузиялик собиқ чечен айирмачи қўмондон Зелимхан Хангошвили Берлинда отиб ўлдирилди. Ушбу ҳолатга алоқадорликда айбланиб, Россия фуқароси қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG