Ссылки доступа

Қозоғистонда 1 403 кишида COVID-19 аниқланди


Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1 403 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея душанба куни эрталаб хабар берди эпидемилогик вазият ҳақида расмий маълумот берувчи coronavirus.kz сайти. 814 та ҳолат симптомсиз экани айтилмоқда.

Янги ҳолатлар ўсиши бўйича Отирау вилояти етакчилик қилмоқда. Нефтни қайта ишловчи минтақада тўрт кундан бери 300 дан ортиқ янги ҳолат қайд қилинмоқда. Якшанба куни бу ерда 325 бемор қайд қилинди. Касалликка чалиниш бўйича Отирау вилояти Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларидан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон ғарбидаги минтақада касалликка чалиниш билан боғлиқ 5791 та ҳолат қайд қилинган.

Мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 48 минг кишидан ошиб кетди. Эпидемия бошлангандан бери Қозоғистонда 232 киши коронавирус инфекцияси туфайли вафот этди, дея баёнот берди якшанба куни соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда зотилжамга чалинган беморлар сони ошиб бормоқда, уларнинг кўпчилигида коронавирус тестимусбат натижа берган. Расмийлар ва тиббиёт ходимлари зотилжам коронавирус тарқалиши билан боғлиқлигини истисно қилмаяпти.

XS
SM
MD
LG