Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мансабдор шаҳсларга нисбатан коррупция ва айрим фармацевтика компаниялари манфаатларга хайрихоҳлик факти бўйича очилган иш доирасида сўроқ қилинмоқда.
Бундан аввалроқ, финполиция президент топшириғига биноан 2020 йил февралида давлат идоралари томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва тиббиёт ниқоблари харид қилиш бўйича эълон қилинган тендерларни текширди. Текшириш натижалари Қилмиш ва ҳуқуқ бузилишлари Ягона реестрида қайд қилинди ва судга қадар тергов бошлаб юборилди.
«ПолитКлиника» нашри 1 июл куни давлат харидлари бўйича суриштирувни эълон қилди, унга кўра шаҳсий ҳимоя воситалари ва тиббиёт ниқоблари қиммат нархлардла сотиб олингани аниқланди. Бозор нархи 2 минг сомдан ошмайдиган ҳимоя либослари 6 минг сомдан, респиратор ниқоблари эса 300-400 сомдан сотиб олинган. Суриштирувда аниқланишича, ниқобларнинг одатий нархи 30 сомдан 150 сомгача турар экан. Таъкидланича, оддий тиббиёт ниқоблари 25 сомдан харид қилинган.