Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди


A humanitarian cargo from Uzbekistan arrived in the republic. 2020 year.
A humanitarian cargo from Uzbekistan arrived in the republic. 2020 year.

Ўзбекистон Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун яна 8 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати 4 июлда маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, икки давлат президентлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 комплект кислороднинг мобил концентратори ва 100 дона сунъий нафас олдириш аппарати ҳам бор.

Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш доирасида март ойидан бери учинчи инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Айни пайтда Қирғизистон ҳам Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун инсонпарварлик ёрдамларини жўнатган.

Қирғизистонда 6 июль ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 7691 кишига етди. Уларнинг 2843 нафари соғайган, 92 нафари вирус қурбонига айланган. Айни пайтда 2 мингдан ортиқ одам пневмониядан даволанмоқда. Март ойидан то шу кунгача пневомниядан 195 киши вафот этган. Сўнгги бир сутка ичида пневомниядан 18 киши ўлди.

XS
SM
MD
LG