Ссылки доступа

Шифохоналар тўлиб кетди, беморларни қаерга жойлаштириш аниқ эмас. Қирғизистонда COVID-19 бирданига кўпайди


Қирғизистонда вилоятлараро алоқалар тўхтатилади. Мамлакат президенти Хавфсизлик Кенгаши мажлисида ҳукуматга мурожаат қилиб шу имкониятни кўриб чиқишга чақирди. Мамлакат шифохоналари тўлиб кетди, пойтахтдаги COVID-19 энди минтақаларда ҳам тарқалмоқда.

В Кыргызстане резкая вспышка COVID-19
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:08 0:00

Шифохоналарда жой йўқ, дея ёзди Бишкек ҳокимлигининг маслаҳатчиси твиттерда. Пойтахт тез ёрдам хизмати бош шифокорининг таъкидлашича беморларни олиб боришга жой йўқ.

Айрим босимларни кундузги стационарлар ўз зиммасига олди. Улар катта спортзалларида ташкил қилинди. Бу ерда осма укол олиш мумкин. Бироқ шифохоналарда жойларнинг етишмаслиги сабаб кўчма госпиталларга оғир беморларни ҳам олиб боришмоқда. Бу каби стационарларнинг биринчи иш кунида уч киши вафот этди. Шифокорларга ёрдам бераётган волонтерларнинг айтишларича, ҳимоя либослари, ниқоблар ва қўлқоплар етишмаяпти.

"Бу нарсалар волонтерларга етишмаяпти. Айнан волонтерларга етишмаяпти. Шифокорларга амаллаб бериб туришибди. Улар эртанги кун учун ҳам сўрашади, чунки эртага етмай қолиши мумкин", – дейди волонтер Айдана Оторбаева.

Айдана бу видеони кўрган бошқа қирғизистонликлар волонтерларга кўмак беришига умид қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, биргина Бишкекда ҳар уч шифокорнинг биттаси касаллика чалинган, қолганлари эса охирги кучи билан ишламоқда. Ҳатто талаба-шифокорлар ҳам жалб қилинди, аммо шифохоналар етишмаяпти.

"Бишкекда қўшимча равишда 2062 койка ташкил қилинди. Шундан 69 таси интенсив терапия бўлимидир. Бўшаб қолган жойлар тезда тўлмоқда. Муҳтожлар кўп", – дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев.

Кўплаб қирғизистонликлар ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари етарли эмаслигини айтишади. Ҳатто эстрада хонандалари, бошқа юлдузлар ҳам соғлиқни сақлаш вазирлигини, депутатларни ва президентни ҳам танқид қила бошладилар. Бир-бирларидан ўрнак олган ҳолда улар қачонлардир партия ва ҳукумат номзодларини тарғиб қилганликлари учун кечирим сўрашмоқда. Артистлар ўз қўшиқларида амалдорларни танқид қилмоқда, шеърлар ёзишмоқда ва оммавий тарзда фикр билдирмоқда.

"Депутатларимизнинг ҳаракатларидан карахт бўлиб қолдим. Қўшимча равишда президентимиз... Мен ҳам тарғибот тадбирларида иштирок этганман. Навбатдаги сайловларда тарғиботда иштирок этмайман", – дейди хонанда Макс Садирбеков.

Инстаграм юлдузлари, бизнесменлар ва оддий қирғизистонликлар шу кунларда ўзлари пул тўплаб ИВЛ сотиб олмоқда, шифокорларга таом тайёрлашмоқда, шифохоналарга жиҳоз ва дори-дармонлар олиб келишмоқда. Қирғизистон президенти душанба куни омма олдида кўриниш берди. У илк бор Хавфсизлик кенгашининг коронавирусга бағишланган мажлисини ўтказди ва бюрократик тўсиқларсиз муҳтожларга ёрдам кўрсатига чақирди.

XS
SM
MD
LG