Ссылки доступа

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 4 июль куни “Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилган.

Бу ҳақда Адлия вазирлигига тегишли “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълум қилди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;

I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лизензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.

Қарор билан Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Талабгор кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (тест синовлари, суҳбат (билет асосида), кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон) топшириши лозим. Имтиҳон натижаларига кўра, талабгорларга кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.

Гувоҳнома ваколатнома билан берилмайди ва бу ҳужжат берилган кунидан бошлаб 10 йил муддат ичида амалда бўлади.

Қарорга мувофиқ, аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG