Ссылки доступа

Давлатга хиёнат иши бўйича "Роскосмос" раҳбари маслаҳатчиси ва журналист Иван Сафронов ушланди


Москвада давлатга хиёнат гумони билан "Коммерсант" ва "Ведомости" газеталарининг собиқ журналисти Иван Сафронов ушланди, дея хабар беради "Открытые медиа" ва ТАСС манбалари.

Сўнгги икки ойда Сафронов "Роскосмос" корпорацияси раҳбари Дмитрий Рогозиннинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган ва корпорация ичкариси ва унга қарашли корхоналарнинг ахборот сиёсатини ташкиллаштириш билан шуғулланарди, шунингдек маҳсус дастурларга масъул эди. "Роскосмос" баёнот бериб, Сафроновнинг ушланиши "ҳозирги ишига алоқаси йўқ"лигини билдирди.

ОАВда ишлаш вақтида Сафронов мудофаа-саноат мажмуаси, фазовий саноат, шунингдек ҳарбий ва ҳарий-техник ҳамкорликни ёритарди.

The Bell нашрининг эслатиб ўтишича, "Коммерсант" нашриёт уйи ҳам давлат ёки қонун асосида маҳсус ҳимоя қилинадиган сирни ошкор қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Қўзғатилган жиноий иш сабаблари ошкор қилинмади, бироқ нашр шу йилнинг май ойида "Коммерсант" сайтидан Мисрга Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш тўғрисидаги хабарнинг йўқолиб қолиши билан боғламоқда. Мақола эълон қилинганидан сўнг АҚШ давлат котиби Майк Помпео Мисрга Россия самолётларни сотиб олгудек бўлса санкциялар билан пўписа қилган эди.

Мақола муаллифларидан бири Иван Сафронов эди, у май ойи бошларида "Коммерсант"дан Валентина Матвиенкони Федерация Кенгашидан кетиши эҳтимоли ҳақидаги мақоласидан сўнг ишдан бўшатишди. Иккинчи муаллиф Александр Джорджевич сиёсат бўлимининг бошқа ходимлари сингари бирдамлик сифатида нашрни тарк этди. Журналистлар раҳбарият ва нашр акционерларини журналистларга босим ўтказиш ва цензурада айблашди.

XS
SM
MD
LG