Ссылки доступа

Тоқаев Қозоғистонда мажбурий эмлаш ва ФҲ режимини бузганлар учун катта жарима тўғрисидаги қонунларни имзолади


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халқ саломатлиги тўғрисидаги янги Кодекс ва соғлиқни сақлаш тизимидаги бир нечта қонунларга қўшимчалар киритишларни имзолади.

Янги кодексга кўра:

- Қозоғистоннинг барча фуқаролари кўнгилли ва мажбуран эмланади: қонунга кўра эмланмаган болаларнинг болалар боғчаларига бориши тақиқланади,

- донорнинг ўлимидан кейин унинг органлари ва тўқималарини олиш тартиблари ва хорижий фуқароларга қўйиш учун орган ва тўқималарни Қозоғистондан олиб чиқилиши тақиқланади,

- мамлакатда электрон сигарет истеъмолини чеклаш,

- 21 ёшгача бўлган ўсмирларга тамаки маҳсулотларини сотганлик учун маъмурий жавобгарлик.

Кодекснинг Қозоғистонда эмлаш борасидаги моддаси кўплаб баҳсларга сабаб бўлди, бунга аҳолининг эмлаш сифатига ишонмаслиги, шунингдек эмланишдан кейинги асоратларнинг хавфли бўлиши сабаб бўлди. Бу моддани бекор қилиш талаби борасидаги онлайн-петиция 166 мингдан ортиқ имзо тўплади . Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот бериб, болаларни эмлашдан воз кечиш болаларнинг Қозоғистон Конституциясида кафолатланган ва БМТнинг Бола ҳуқуқлари Конвенциясида белгилаб қўйилган соғлиқни сақлаш тўғрисидаги ҳуқуқининг бузилиши эканлигини айтди.

Тоқаев шунингдек маъмурий ҳуқуқ бузилишлари тўғрисидаги Кодексга ўзгартишларни ҳам имзолади. Унда мамлакатда фавқулотда ҳолат режими вақтидаги чекловларни бажармаганларга жарималар миқдрои 10 баробар оширилиши белгилаб қўйилган. Бу каби талаблар коронавирус эпидемияси туфайли киритилган эди.

Эндиликда Фавқулотда ҳолат режимини бузганлик учун 277 800 тенге ($682) ёки 15 кунгача қамоқ белгиланади. Қонун бузилиши такрорлангудек бўлса жарима миқдори 555 600 тенге ($1364) бўлади, шунингдек қонун бузувчи 30 кунгача қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG