Ссылки доступа

Бишкекда айрим савдо марказлари ўз ишини тўхтатди


Бишкекдаги айрим савдо марказлари мураккаб эпидемиологик вазият туфайли ўз фаолиятини тўхтатди.

«Дордой Плаза» савдо маркази 8 июлдан 19 июлга қадар ёпилади, дея хабар берди марказ администрацияси. Шу кунларда фақат «Фрунзе» гипермаркети ва Савдо маркази биносида жойлашган «Демир банк» филиали фаолият юритади.

«Asia Mall», «Технопарк» савдо марказлари ва «РИОМ» автобозорининг акциядорлари ҳам эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар карантинга ёпиш борасида қарор қабул қилди. Савдо марказлари ва автобозорнинг қачон очилиши борасида хабар тарқатилмади.

Расмийлар Қирғизистондаги эпидемиологик вазиятни ўта оғир дея баҳоламоқда. Коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар орасида ўлим ҳолатлари ортмоқда. Ҳукумат фуқароларга мурожаат қилиб зарурат бўлмаса уйдан чиқмасликка ва санитария меъёрларига риоя қилишга чақирмоқда. Шу билан бирга аввалроқ президент Сооронбай Жээнбеков кескин карантин чоралари жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмаётганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG