Ссылки доступа

“Карманагаз” ходими: яқинлари коронавирусга чалинганлар билан ишлаяпмиз, тест топшириш учун сўровимизни қабул қилишмаяпти


Навий вилоятидаги “Карманагаз” ходими, абонентлар билан ишлайдиган мутахассис, 40 яшар Тўхтагул Турдиева ўзи ва ҳамкасблари аҳоли орасида коронавирус тарқалиб бораётган бир пайтда ҳимоясиз ва ўта оғир шароитда ишлаётганини айтди.

Аёлнинг айтишича, шахсан у ҳимоя костюми ва қўлқопсиз, 1 та ниқоб билан кунига 10 дан зиёд мижозни қабул қилмоқда, улар билан суҳбатлашиб, ҳужжатлар билан ишламоқда.

Турдиеванинг иддао қилишича, ҳамкасбларининг яқинлари орасида COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар чиққани раҳбарият томонидан маълум қилинган. Аммо, шундан сўнг ҳам у ишлаб турган ташкилот биноси дезинфекция қилинмаган, бемор билан мулоқотда бўлганлар эса карантинга олинмаган:

- Биз уйимизга вирусни олиб боришдан қўрқиб қолдик. Беморлар билан мулоқотда бўлганлар билан ишладик, аҳоли билан кунига мулоқотда бўляпмиз. Ташкилот биносини дезинфекция қилиб беринглар, бизни тест қилинглар, деб нечта жойга мурожаат қилдик. Ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Қаерга кетаяпти, ковидга қарши кураш учун, деб ажратилган пуллар, билмаймиз. Навоийда аҳвол жуда ёмон, раҳбарлар жуда бепарво, - деб шикоят қилди Турдиева.

Турдиева ишлайдиган "Карманагаз" идораси маъмуриятидан бу шикоятга ҳозирча изоҳ олищ имконияти бўлмади.

Инқирозга қарши кураш республика жамғарамасидан ажратилган катта миқдордаги маблағ Навоий вилоятида ўзлаштириб юборилгани аниқлангани ҳақида Бош прокуратура аввал маълумот тарқатган.

XS
SM
MD
LG