Ссылки доступа

АҚШ Қозоғистон фуқаросини кибержиноятга алоқадорликда айблади


АҚШ прокуратураси Қозоғистон фуқароси Андрей Турчинни хакерлар гуруҳи таркибида жаҳондаги ўнлаб компаниялар, таълим муссасалари ва ҳукуматларнинг тармоқларини бузганликда алоқадорликда айблади. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги ўз сайтида 7 июл куни маълум қилди.

Тергов версиясига кўра, таркибига Турчин ҳам кирган хакерлар гуруҳи аъзолари ўзлари хужум қиладиган тармоқларда бэкдорлар ташкил қилган ва яширин форумлар орқали кибержиноятларни амалга оширишган. Бу жиноятлар қиймати минг доллардан бир неча юз минг долларгача ўзгариб турган. Етказилган зарар ўнмиллион долларларни ташкил қилади.

Тергов маълумотларига кўра, fxmsp номи остида ҳаракат қилган 37 ёшли Турчинга ноқонуний равишда тармоқ ва компьтерларга кириш билан боғлиқ бешта пункт бўйича айблов қўйилган бўлиб, унга 20 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Сешанба куни эълон қилинган айблов актида таъкидланишича, гуруҳ сўнгги бир неча йил мобайнида ўнлаб мамлакатлардаги 300 дан ортиқ компания, таълим муссасалари, давлат идоралари тармоқларига кириш имкониятига эга бўлган. Уларнинг 30 дан ортиғи АҚШ ҳудудларида жойлашган. ОАВ келтирган баҳоларга қараганда, фаоллиги давомида fxmsp 1,5 миллион доллар даромад топган.

XS
SM
MD
LG