Ссылки доступа

Ўзбекистонда 10 июлдан карантин яна кучайтирилди


Махсус комиссияси 10 июлдан 1 августгача карантин қоидаларини яна кучайтирди ва қуйидаги чекловлар яна қайта тикланди, машиналар қатнови чекланди, тўйлар тақиқланди.

Республика Махсус комиссияси 10 июлдан 1 августгача карантин қоидаларини яна кучайтирди ва қуйидаги чекловлар яна қайта тикланди:

- автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

- давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

- ташкилотларда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

- ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

- томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирлар, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

- 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

Махсус комиссия қарори билан қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

- парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

- буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

- спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

- ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

- умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

- санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.

Халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

- халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

- халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

XS
SM
MD
LG