Ссылки доступа

Қирғизистонга ҳукумат томонидан харид қилинган кислород концентраторларининг иккинчи партияси келди


8 июл куни Бишкекка чартер рейси билан - 200 та мобиль кислород концентраторларининг иккинчси партияси олиб келинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, яна 800 та концентратор яқин орада олиб келинади. 500та биринчи партия5 июл куни олиб келинди.

«Кислород концентраторлари зудлик билан коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар даволанаётган республикадаги тиббиёт муссасалари ўртасида тақсимланади», - дея таъкидланади ҳукумат хабарида.

Жиҳозлар ўтган ҳафта бош вазир Қубатбек Боронов қарорига биноан ажратилган 50 млн сом (643 минг доллардан кўпроқ)га сотиб олинди.

Сўнгги бир кунда Қирғизистонда 345 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинди. Бу ҳақда 8 июл куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.Бишкекда 183та, Чуй вилоятида– 51та, Ўшда– 22та, Ўш вилоятида –7та, Норин вилоятида– 14та, Жалолобод вилоятида – 23та, Боткенда – 21та, Иссиқкўлда – 24та ҳолат қайд қилинди.

Бир кунда COVID-19 туфайли 13 киши, зотилжам туфайли - 44 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG