Ссылки доступа

Қирғизистон бош вазири тиббиёт ходимларини таътилдан чақириб олишга кўрсатма берди


Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Боронов Республика оператив штабининг 8 июл куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига меҳнат таътилида бўлган барча тиббиёт ходимларини чақириб олишга кўрсатма берди.

Унинг таъкидлашича, одамлар тиббиёт ходимларининг ёрдамига муҳтождир. «Кимдаким касаллик таътилида бўлса даволанишда давом этаверсин, соғлиғини тикласин. Бироқ, соғ-саломат бўлган ва меҳнат таътилида бўлган тиббиёт ходимлари ишга чиқиши ва туну кун шифохоналарда навбатчилик қилаётган, беморларни қабул қилиб олаётган ўз ҳамкасбларига ёрдам бериши керак», - деди Боронов.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда тиббиёт ходимларининг маълум қисми меҳнат таътилидадир. Таътилда бўлган тиббиёт ходимларининг аниқ сони айтилмяпти.

Аввалроқ Қирғизистонда атиги 29 502 нафар мутахассис соғлиқни сақлаш ташкилотларига амалий ёрдам бераётгани, уларнинг 8 322 нафари олий тиббиёт таълимга эга мутахассислар экани айтилган эди.

Сўнгги бир кеча кундузда Қирғизистонда 345 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинди. Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 8486 нафарга етди. Улардан 2983 нафари соғайгани боис шифохонадан чиқарилди, 112 нафар бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG